Ислом Холбой
Ташвиш
Бизни яхши кўради ташвиш –
Олмани хуш кўрган ҳар қуртдек.
Ташвишларда йўқ баҳор ва қиш,
Ортимиздан қолмайди, итдек.
Илон бўлиб, ўтиб хашакдан,
Пўст ташласак, ташвишлар, қолмас.
Пўстин қавир, муаммолардан,
Илон ўлар, ташвишлар, ўлмас.
* * *
(“Хаёл етмас манзиллар”)