Берк кўчалар…

Берк кўчалар…
58 views
22 September 2017 - 9:00

Ислом ХОЛБОЙ

БЕРК КЎЧАЛАР
Иккинчи китоб

уаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

34-қисм

Бир катта олим айтганидек, мисралар талқини кишини ларзага солмаслиги мумкин эмасди. 20-асрнинг чорагигача Бухоро ёки унга ёндош юртларда амирлар, амалдорлар, боёнлар, руҳонийлар, қозилар ўртасида ҳукм сурган бесоқолбозлик элнинг юрагидаги номус ва орини, ғурури ва сурурини сусайтириб, эркакларнинг кўпчилигини ҳувайрига айлантирганди. Бухоройи шарифдек покдомон маконда авж олган бу иллатни Тангри йўлидан юриши лозим бўлган, Қуръон ўқиб, аслида унга амал қилмайдиган олчоқ мударрислар, муллаваччалар муҳитида сезиб қолган Махтумқулининг бундан беҳад ларзага келганлиги, жони-жаҳони адо бўлганлиги шубҳасиз. Донишманд шоир бу борадаги дардини, ғазабини шу мисра орқали беихтиёр маълум қилиб ўтганлиги аслида бундай шармандали воқеликдан ор қилганлиги, ҳатто уни тилга олишга жирканганлиги маълумдир. Акс ҳолда, у пири комил Баҳоуддин Нақшбанд юртини тарк этмасди. У бу кескин ҳаракати, мардона талқини билан муқаддас Ислом динининг софлиги учун фидойилигини кўрсатганди. Рус истилочилари бу юртларни босиб олганларидан сўнгра, юқоридагига ўхшаган ғайри инсоний иллатлар қаторида, бу одатга ҳам чек қўйилди. Мустақилликка эришган юртни юз эллик йил ортга қайтаришга тиши-тирноғи билан тиришаётган президент бугун бесоқолбозликни бутун дунёга тарғиб этяпти. Қамаранинг айтишига кўра бизникилар бу соҳада бошқалардан ўзиб кетганлар. Амир Музаффардан ҳеч бир жиҳати билан фарқланмайдиган президентнинг бу ишидан фахрланишига Баҳромнинг ишончи комил. Унинг ёлғончилиги ва сохтакорлигидан фоҳишафурушлигини юқори қўядиган Қамара бу ишларда анча-бунча маълумотга эга эди.

Баҳромнинг истиҳола қилиб ўтирганини сезган Марат мавзуга чек қўймоқчи бўлди.

– Бу гапларни бас қилинг! – деди, у Қамарага. – Мудакнинг андом ялашини айтиб беринг дойига. Сўралган нарса қолиб, икки соатдан буён кераксиз нарсалар ҳақида гапириб ётипсиз.

– Маратжон, кейинги пайтларда шу хусусида кўп суриштирадиган бўлиб қолдингиз! – деди у кулиб. – Бу ишни бошлаш арафасида эмасмисиз, ишқилиб?

Узум кавшанаётган Марат ўрнидан сапчиб турди. Ваннага кириб, оғзидаги луқмасини ташлаб, оғзини чайиб қайтди. Қамара кулавериб, ичаги узилай, деди.

– Агар ёшроқ бўлганингизда, шу гапингиз учун андомингизга ароқ шишани тиқардим! – деди у. – Қирқ ёшдан ўтиб, ўзимни қўлга олганда, шунақа ифлос ишга қўл ураманми?

– Мен ҳам қўлингизни урасиз, демадим! – деди кулгидан ўзини тиёлмаётган Қамара ароқ шишасини кўзлари билан кўрсатиб.  –  Ароқнинг шишаси жуда калта. Еганларимнинг учини бир-бирига уласангиз, Ғиждувонга тўрт марта бориб келадиган поезд йўли қурсангиз бўлади. Мудак шуни ҳисобга олиб, бира тўла бошини тиқишни ўйлаган бўлса керак.

Қамарадан бахтиёрлик юқтирган Марат бошини лиқиллатди.

– Сизга гап айтиб чиқаштириб бўлмайди! – деди у. – Муҳиддин Дарвешга шогирд тушмаган бўлсангиз ҳам, бойбилагидан ушлаб, қучоғида ётганингиз ростми, дейман. Бол ушлаган бармоғини ялайди, деганларидек, бордан юқади, барибир.

– Албатта! – деди Қамара. – Буни ҳеч ким инкор этмайди. Аммо бир нарсани кўп ҳам сўрайвермайдилар. Сўраяпсизми, бир нимага умидворсиз. Бекордан-бекор сўпи жўхоризорда таҳорат олмайди. Сўрадингиз, тағин бир марта айтиб бераман. Тасаввурингизда бир маза қилинг. Ёнида тилини тиққанлар п.. еб қолсинлар…

У Мудакнинг тилини андомга тиқиб, мўйлови билан қандай ишқалашини бошини сараклатиб кўрсатиб берди. Тилини илоннинг тилидек ўйнатиб ялашларини қилди.

– Тўхтатинг, етар! – деган Марат “дод” деб юборди.

 Қайсарлиги тутган Қамара борҳо ваҳшийлашди. Тўнқайиб мушт тугди. Мудак орқасига бурнини қандай тиқишини намойиш этди. Муштуми тешигини ялаб нолиш қайтарди, нозлар этди…

– Рекламаси шунақа бўлгандан сўнгра, Фозил қори ҳам тиқадида! – дея Марат оғзини кафти билан артиб қўйди.

Баҳром ўсал бўлди. У умри бино бўлиб эшитмаганларини эшитаётганди. Ўзини ўнғайсиз ҳис этиб, туришга чоғланганда, Қамаранинг соткаси жиринглаб қолди.

У кўзгуга қараб:

– Мудак! – деди кўрсатгич бармоғини лабига босиб.

– Қамарахон, яхшимисиз? – сўради Мудак тожикча талаффуз билан ўзбекчада зўрға гапириб.

Сотка баланд овозда қўйилганди.

– Тангрига шукур! Ўзингиз тузукмисиз, қори ака, Амирахон дурустми?

– Ҳаммаси жойида! – жавоб берди Мудак. – Бугун жуда қизиқ воқеа бўлди. Нозима Мунис бухороликларни йиққанди. Йўқолиб қолган туркман пайдо бўлиб, гуруҳ бошлиқларини йўлдан урмоқчи бўлибди. Яхшиям, йигитларимиз вақтида жонбозлик кўрсатиптилар. Бузғунчининг шармандасини чиқариб, ҳайдаб юборибдилар.

– “Туркман” деганингиз ким бўлди? Эслай олмаяпман!

– Нозима Мунисга киракашлик этадиган Баҳромни танимайсизми?

– Танийман! Унинг миллати туркманми?

– Қоракўллик бўлгач, тожик ёки ўзбак бўлмайди-ку! Ўзини ўзбакни ўғизи дегани билан ўзбакларнинг тарафини олиб, миллатчилик қилгани билан, ўзи “истинний” туркман. Тожик ёки ўзбак бўлганда, ақли-ҳуши жойида бўларди. Худо бериб турганда, бизга ўхшаб ярим милён, бир милённи эпларди. “Набарўт”, ишга халақит беряпти палакат!

– Ўзининг иши! – деди сири очилаётганини ўйлаган Қамара. – Нозима Мунис нима қиляпти? Ишни қачон охирига етказасизлар?

– Бугун бухороликлар охирги пулларни йиғяптилар. Эртага наманганликларнинг навбати. Амирахоннинг айтишича, уч-тўрт кун ичида барчаси ниҳоясига етади.

– Яхши! Бизга нима хизмат?

– Ҳол-аҳвол сўрай дедим. Ишлар тугасин, иккаламиз холи жойда бир ҳафта дам оламиз. Маратжондан озроқ қорасиданми, оқиданми олиб қўйинг!

– Қўлингизда онаси ўпмаган ёш қизлар турганда, менинг каби қари бир кампирни бошингизга урасизми?

– Айланиб кетай, Қамарахон! Ноўрин гапириб, мени қаттиқ хафа қилдингиз! Қадди-қоматингиз ҳам, очилмоқчи бўлаётган ғунчадек тиржайиб турган андомингиз ҳам мингта онаси ўпмаган қизникидан ҳазор чандон некроқ!

– Бўпти! Бир кун олдин огоҳлантирасиз! Кўпам мақтайверманг. Ийиб кетяпман. Ҳозир с… юбораман!

– Жонингизга жоним қурбон бўлсин! Ўзим ҳам базўр турипман, келишдик, фариштам!

Тамара соткасининг тугмасини босди. Тишини-тишига қўйиб чидаб ўтирган Марат, ётиб олиб, қорнини чангаллаганча пишқиришга тушди.

– Нимага куласиз? – сўради Қамара. – Мудак бўлса, менга қорадориси ҳам, оқ ажали ҳам чикора. Ҳатто сизга ўхшаган ёшроқ ва абзали каттасининг ҳам ҳожати бўлмайди. У қорадоридан тўйиб, еб, ишга киришса, тўрт соатлаб ҳам тинмайди… Фариштага айланаман, самоларга учаман, капалак бўлиб, эрам боғларини кезиб, гуллардан учиб гулларга қўнаман, боларилар сингари нектарлардан висол болини йиғиб, қайтиб ўн олти яшар қизга айланаман…

– Ол-а-а! Ошириб юбормадингизми? – дея Марат кўйлаги ёқасидан енгил тишлаб қўйди. – Тавба, тавба! Нотавон бандаларингни Ўзинг йўлингдан оздирмагайсан! Унда Амира Кимё ҳар тунда арши аълога чиқиб тушарканда?

– Бундай дейиш гуноҳи кабир! – деди Қамара ҳам ёқасини тишлаб. – Аммо Екатиринанинг етти ухлаб тушига кирмаган маззани қилади. Амира Кимё бир юз эллик кило тош босади. Мудакнинг дандаги жимжилоқ бармоғимча ҳам келмайди. Бўйи баробар бўлганда ҳам, Амира Кимёга бошқа йўл билан таъсир ўтказиб бўлмасди. Сизга ўхшаган одам чотларининг орасига кирса, унга дандак битгандай ҳам бўлмайди. Мудак ўлгур, ҳунарманд бўлмаганда, Амира Кимё уни етим қўзидай еталаб юрмасди!

Бўлар-бўлмас гаплар айланиб, долзарб муаммо, ишизловчилар масаласига тақалди. Баҳром шуни кутаётганди. Бўлмаса аллақочонлар чиқиб кетган бўларди. У калаванинг бир учи Қамара билан Маратнинг қўлидалигига ишонч ҳосил қилганди. Улар бу хусусида лом-мим деб оғиз очмасликка тиришмасинлар, қалб қулфларининг зулфларини очган қорадори билан ароқ тилларини ҳам эшилтириб юборди. Бири қўйса, бири олиб мақтана бошладилар. Марат Баҳромга таклиф этган ишни улар Мудак билан амалга ошираётгандилар. Арзимаган муддатда бўйинларидаги қарзлардан қутулгандилар. Баробарида, мўмай дароматга ҳам эга бўлгандилар. Баҳром ҳамкорлик қилишдан бўйин товлагач, Қамара Мудакни кўндирганди. У Амира Кимёдаги махфий маълумларни, ўзига билдирмай, Қамарага етказиб турарди. Уларнинг нияти Амира Кимё орқали Нозима Мунисга таъсир ўтказиш эди. Бу Нозима Мунисга тўғридан-тўғри чиққандан кўра анча хавфсиз эди.

– Сиз билан ишласак, биз бу гирдобдан чиққанимизда ҳам, сиз Нозима Мунис билан бирга чўкардингиз! – деди Қамара. – Бизларни ўзингизга қўшиб тортиб кетмаслигингиз даргумон эди. Қўшилмасдан тўғри қилдингиз. Бу биз учун яхши. Марат масаланинг бу томонларини ўйламай, сизга иш таклиф этган. У мен билан маслаҳатлашиши зарур эди. Амира Кимё атрофидагиларни ҳеч қачонда кўчада қолдирмайди. Хавфсизлик ташкилотларига ем қилдириб қўймайди. Шундай бўлса, ўзининг обрўсини кетказади!

– Дойи ҳам анойилардан эмас! – деди Марат. – Саидмат Сотти Нозима Мунисни мусобақа байроқчаси сифатида Амира Кимёга узатишга тайёргарлик кўра бошлаши билан ўзини четга олди. Бу билан ўзини муқаррар хавфдан асраб қолди.

Аслида у айтаётгандек эмасди. Уни Нозима Муниснинг ўзи ҳайдаганди.  У ишлар яхшилик билан якун топмаслигини ҳис этаётган бўлса ҳам, қочаётгани йўқ эди. Атрофидагилар Нозима Муниснинг ширасини сўриб, ўзини осонлик билан четга улоқтиришларига ҳам ишонмасди. Жиноятга аралашганларнинг барчалари қонун олдида жавоб берадилар, деб ўйларди. У бошида Маратга ҳам тўлиғича ишонмаганди. Алқисса, барчаси у айтганидек бўлиб чиқяпти. У бир нарсани биларди: хулосалар бўйича иш кўрса, хавф-хатарни бартараф этишига ишонарди. Шу учун бу ишларнинг натижалари уни кўпроқ қизиқтираётганди.

Бошини ёстиққа қўйган Баҳром пинакка кетганди. Ароқ билан қорадори қўшилиб, уни ёмон элитганди. Эшик қўнғироғи чалинганда у бошини кўтарди. Марат тутиб, Қамара қорадори тортарди.

Марат гиламни кўтариб, симни тахта орасига тиқди.

– Ярим кеча ким келган бўлиши мумкин? – деди Қамара дағ-дағ титраб.

– Мен қаёқдан биламан! – дея Марат ҳам жовдирай, бошлади.

Марат мушук сингари эҳтиёткорлик билан оёғи учида юриб, эшик олдига борди. Қамаранинг нафаси чиқмасди. Уни кўриб Баҳромнинг юрагига ҳам титроқ кирди.

Эшиккка қулоқ тутган Марат атайлаб, уйқули товушда:

– Ким? – деди.

– Малакхонман!

Бу товушни эшитиб ўзига келган Қамара.

– Малакхон бўлмай, ҳар бало бўл, мегажин! – деди. – Манжалақи, ярим кечада пишириб қўйиптими? Отникидан қолдингими? Хосиятсиз, ҳаккага ўхшамай, ўл. Жувонмарг, ўтакамни ёрай деди!

Хонага кириб келган Малакхоннинг Қамарани кўриб ранги ўчди. Қамарага билдирмаслик учун эгилиб, унинг икки юзидан ўпди.

– Қамара опажон, яхши дам оляпсизми? – деди у ўлганнинг кунидан хушомад қилиб. – Ўтиришларингизни бузмадими?

– Руҳшунос, тузукмисиз? – деди Қамара ҳам беписандлик билан. – Маратнинг ўзи сариқ бўлса ҳам, асбоби қора эшакникидан катта. Иккаламизга ҳам етади, ғам еманг!

– Вой, опажоним! – деди Малакхон ўзини хокисор кўрсатиб. – Сиздан ортса, бизлар кўрамиз. Бир оғиз чиқиб кет, десангиз, ҳозир чиқиб кетаман. Сизни бизларга ризқ қилган Маратжондан айланайин. Илоё, юз ёшга кириб, ўшанда ҳам ёш йигитчалардек қирчиллаб юраверсин. Сиз ҳам Маратжоннинг неваралари, эваралари тенггиларни чарчатиб, тафтини олаверинг. Гўзал опажоним, қадди-қоматингизга жоним тасаддуқ!

– “Куйикиб келганни совутмасдан чиқариб юбориш гуноҳ”. Бу шеърни шоир Омон Матчон ёзган! – деди Қамара. – Маратни мен ўзим бир ёқлик қиламан, сиз Баҳромжонни тинчита оласизми?

– Сизга йўқ деб бўладими, опажоним! Кейин Маратингиз менга аччиқ қилиб юрмаса бўлди!

– Марат аччиқ қилмайди! – деди Қамара ёлғондакамига қовоқ уйиб.

– Нимага аччиқ қиламан, – деди у ҳам. – Аччиқ қилсам, бу кишини Туядан олиб қўярдим. Акси, мойимчасига бегона дарсаки текканидан хурсанд бўламан. Бу киши ҳар сафар ҳавосини алмаштирганларида, шаҳдга миниб, ғужурли бўлиб кетадилар!

– Ўлинг-эй! – деди Малакхон аччиқ ичакдек буралиб. – Шу гапларни очиқчасига айтиш шартми?

– Пари, сўраганнинг айби йўқ! – деди ҳали ҳам ўзига келолмаётган Марат. – Ярим кечада нима қилиб юрипсиз?

– Туя ҳоли жонимга қўймасдан ёпишаверганидан кейин, қочиб ёнингизга келган куним эди. Ёқмаятими? Ёқмаётган бўлсам, қайтиб кетаман.

– Гап ёқиш-ёқмасликда кетмаяпти! – деди Марат. – Ўзи бугун Ғиждувондан шомда келдингиз. Туя кўзлари тўрт бўлиб сизни кутаётганди. Қучоғида бир кеча ётсангиз, осмон узилиб ерга тушмас?!

– Ўлгурда одамзотникига ўхшамайдиган бир ҳид бор! – деди Малакхон кўзларини хонтахта четига қадаб. – Унинг билан ётиб турсам, ўзимдан бир ҳафта жирканиб юраман. Димоғимдан қўлансаси кетмайди, мияларим ачишиб, кўзларимнинг ёши тўхтамайди!

– Майли, майли! – деди Қамаранинг раҳми келиб. – Келиб яхши қилипсиз.

– Уч кун тиш қиссангиз, ўтади кетади. Эрингиздан қочиб қаерга ҳам борардингиз?

– Ўзингиз кўнглингиз тусаманган овқатни ермидингиз? – дея Қамара Маратни жеркиб берди. – Зўрласалар ҳам, емасдингиз. Сиз эркаклар биз аёлларни тушунишга уриниб ҳам кўрмайсизлар. Бунинг нималигини мен биламан. Дубайдалигимда кўп бора кўрганман. Шунақа пайтларда одам ўлимига рози бўлиб кетади. Баъзи эркакларнинг танасининг ёки эркаклигидан оққан сувининг сасиғи чўчқаникидан баттар бўлади. У бурнини жийириб қўли билан елпинаркан: – Нохуш нарсаларни эсламайлик, қўйинглар! – деди. – Яхши гаплардан гаплашайлик. Маратжон, ароқдан қуйинг!

Марат ва икки аёл бўкиб еб, ароқ ичдилар. Оқ-қора қўшиб тортавериб, хонани тутунга тўлдирдилар. Хохолашдилар, ҳиринглашдилар… Уларни аллазамонгача эшитиб ётган Баҳром ухлаб қолди. Тушида у Нозима Мунис билан жанжаллашиб ётипти эмиш. У Саидмат Сотти билан Амира Кимёнинг ёнини олиб, Баҳромни иғвогарга чиқарармиш, ҳайдармиш. Баҳром чекинмагач, “итга талатинглар”, дея атрофини ўраган хавфсизлик ходимларига буйруқ берармиш. Улар, “Сизнинг гапингиз билан бу ишни қила олмаймиз. Бизга бошлиғимиз буйруқ бериши керак”, деганда, Нозима Мунис сумкасидан бир даста доллар чиқариб, уларга ҳидлатиб, “қўйворинглар итни”, дея бақирармиш. Шунда ит қолиб, улар тўрт оёқлаб югуриб, Баҳромга ташланармишлар. Икки чоти орасига уриб, нозик жойига оғиз солармишлар. Оғриқнинг зўридан у “дод” солиб уйғониб кетди. Кимнидир қаттиқ тепди. Тепган кимсаси деворга урилиб, қайтиб устига тушди. У ўрнидан сапчиб туриб чироқни ёқти. Қип-яланғоч Малакхон пешонасини ғуррасини силаётганди. Чироқ ёнгач, вой-войлаб юборди. Баҳром ерда чувалиб ётган шимини олиб кийди. У қачон шимини ечганини эслай олмасди. Кейин бошини ушлаб йиғлаётган Малакхонга эътибор бермай хонадан чиқиб, эшикни зичлаб ёпди.

Кейин деворга орқасини бериб, эсини йиғиштирмоқчи бўлди. Чуқур нафас олиб, кўзларини юмди. Шунда Маратнинг ҳаяжонли товуши қулоқларига кирди.

– Оҳ, қандай яхши! – деярди у. – Аввалроқ бошласам бўлмасмиди. Мустақиллик меваси бу. Ота-боболаримиз мазасидан тотолмай, кетди-я. Президентимизга раҳмат…

Маратнинг сўзларини, Қамаранинг овози босиб кетди.

– Шайтон йўлдан урса, одамзод қирқдан кейин ҳам ақлдан озади! – деди у. – Тилингизни тиқиб-тиқиб олинг. Яхшилаб яланг. Жонингиз борми? Шундай, шундай… Ёқяпти, ёқяпти… Бандаларингнинг аввалини бермасанг ҳам, охиратини бер. Қирқдан ўтиб иймондан айрилгандан жондан айрилган яхши. Маратжоннинг гуноҳига мени шерик этма, Худойим. Мен йў-ўқ, десам, ў-ўзи ҳоли-жонимга қў-ў-ймади-и…

Баҳром нима бўлаётганига бирпас тушунмасдан, анграйиб турди. Сўнгра овоз чиқаётган томонга юра бошлади. Очиқ турган эшикдан қараган эди, кўкракларини ёстиққа босиб, тўнқайиб турган Қамарани кўрди. Марат унинг орқасини ялаётганди…

– Қи-ирқида ба-ахши бўлган о-охиротда гу-уринг бера-армиш, Мар-ратжон. Му-у-удак бўлишингиз учун Ду-убайга бо-ориб, бе-есоқол-лик э-этиши-ингиз ке-ера-ак. Мўйла-аб қў-ўйишингиз ке-ера… Ке-ейин, их-х…

Баҳром икки кўрсаткич бармоғининг учини қулоқларига тиқди. Бир нафас кўзини юмиб турди. Сўнгра туфлисини киймоқчи бўлиб эгилганди, оёқларга кўзи тушди. Юқорига қараб, Малакхонни кўрди. У ҳалигача қип-яланғоч эди. Бир қўлини бошига босиб, иккинчи қўлида пиёла ушлаб олганди. Баҳром ўрнидан туриб уни чеккага сурди. Кейин эшикни очиб, кўчага чиқиб кетди…

У қирқ тўрт йиллик умри мобайнида неча йил машина ҳайдаган бўлса, илкинчи марта ароқ ичиб машина рулига ўтирди. Карахтлик билан ҳалқа йўлига чиқди. Хумдай оғир боши ишламасди. Тузел ҳарбий қўналғаси яқинидан оқиб ўтадиган Қорасув сойи бўйига келгунча тезликни пасайтирмади. Бу жойлар шаҳар чети бўлмаса ҳам, овлоқ гўша эди. Маҳаллалар бу ердан узоқда бўлиб, кўп қаватли бинолар олислардан кўриниб турарди. Советлар замонида бу жойлар саноатлашган ҳудуд ҳисобланарди. Мустақиллик сиёсати туфайли барчаси тўхтаб қолди. Баҳром зерикканида шу жойларга келиб машинасини ювар, сўнг ўзи ҳам чўмиларди. Сувда сузишни билмагани учун шу жойни ёқтирарди. Қорасувнинг бу ердан оқиб ўтган ўзани саёзроқ эди. Елкадан келарди. Аммо суви муздек эди. Қоракўлдаги сингари иссиқ ва лойқа сувлар бу ерларда учрамасди.

У кийимларини ечди. Кўзларини чирт юмиб, ўзини сувга отди. Том бўғотидаги муз узилиб тушгандек бўлди. Тошга тушган чиннидек унинг карахтлиги парча-парча бўлиб, сувга қўшилиб оқиб кетди. Шунда вужуди чатнаб, ҳар ёққа учгандек туюлди. У сувдан бошини чиқарди. Ўзини чиркинликлардан озод ҳис этди. Руҳи бўйнидаги занжирини узган арслон каби бўшаниб, осмондаги юлдузларга сапчиди. Бир нафас олгулик вақт ўтмай у юлдузларга қовушди. Кейин чақмоқдек чақнади. Ярақлаб, вужудига келиб урилди. Қўшнайда лазги чалиниб, ўликкка жон ингандек, танасида қони кўпирди. У сувдан чиқди. Кийинди. Шабада изғиринга айланганди. Куз ўз сўзини айтаётганди…

Иккинчи китоб тугади.
2010 йил. Тошкент.

[1] Қай – овора, аралаш-қуралаш, алғов -далғов.