Ширин хаёл

Ширин хаёл
30 views
23 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

 

ШИРИН ХАЁЛ

Ухлаб қолибман мен
Ширин хаёлимни қучоқлаб…
«Яшаш яхши,
уйқу – йўл бўлса,
уйқу элтиб қўйса, кимгадир сени,
ёмонми?

Бу уйқум уланар
сенинг қўлларингга –
Мени уйғотмоқчи қўлларинг
турибди бу уйқу сўнгида…»

Мен ухлаб қолибман
шу ширин хаёлни қучоқлаб.
1975

(36)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (32-саҳифа.)

(давоми бор)