Ислом Холбой
Харид
Кўзёшлардан тангалар, ясаб,
Харид қилсак, чиқар муаммо.
Харидимиз, силаб-сийпалаб,
Ибомизни ҳайдар, мудамо.
Сотиб олганларимиз, бизни,
Бозорига солади, мағрур.
Қайтиб, ол деб қистаймиз, кўзни,
Эрксизликнинг дунёси тахир…
* * *
(“Хаёл етмас манзиллар”)