Сирли масофа

Сирли масофа
89 views
24 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

 

СИРЛИ МАСОФА

О, сирли масофа!..
Сен олган нафас
Менинг нафасимга қўшилиб кетар!
Юзларингни эса бунча яқиндан
Кўрмаган эканман шу кунга қадар –

Ногоҳ нафас олмай қўйдинг бир йўла,
Менинг-да нафасим қайтди ўша чоқ…
Ким ҳам ишонарди, менинг сен билан
Яшай олишимга ҳавосиз узоқ.
1974

(37)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (32-саҳифа.)

(давоми бор)