Нью-Йоркдан Тошкентга рейс қатнови техник носозлик туфайли қолдирилди

Нью-Йоркдан Тошкентга рейс қатнови техник носозлик туфайли қолдирилди
61 views
25 September 2017 - 13:32

Бир неча ҳафта олдин Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясига қарашли “Олма-Ота – Тошкент” йўналишида қатновчи А320 самолёти парвози ҳам техник носозлик туфайли кечиктирилган эди

Нью-Йоркдан Тошкентга қатнаётган Uzbekistan airways HY 102 рейси техник сабабларга кўра кечиктирилмоқда, деб хабар қилди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот-хизмати.

“Нью-Йоркдан учиш 2017 йил 25 сентябр куни Нью-Йорк вақти билан соат 15.00(Тошкент вақти билан ярим тунга, таҳр.) га режалаштирилган. Рейс билан боғлиқ ўзгаришлар содир бўлса, авиакомпания қўшимча тарзда хабар қилади”, — дейиган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча ҳафта муқаддам “Олма-Ота — Тошкент” йўналишида қатновчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК га қарашли А320 самолёти бузилиб қолганлиги туфайли парвоз етти соатга кечиктирилган эди.

Ўшанда авиаташувчи йўловчилар учун янги бортни юборишга мажбур бўлганди.

Бешинчи сентябр куни ҳаво кемасидаги носозлик туфайли Uzbekistan airwaysнинг яна бир рейси кечиктирилди. Бортида 216 нафар йўловчи бўлган Boeing 767 Бангкокдан Тошкентга учиши керак эди.

Манба: Sputnik