Вужудсиз севги

Вужудсиз севги
92 views
26 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

 

ВУЖУДСИЗ СЕВГИ

Менга бир жуфт катта-катта кўз,
Қордан-да шаффофроқ бир бадан
ва қирқдан ортиқроқ кокилларни
асраш топширилган Оллоҳдан.

Мен уларни асрарман ахир,
Бутун қонунларга қилиб риоя!
Лекин менга энг оғири, энг оғири –
Вужудсиз севгини қилмоқ ҳимоя.
1974

(39)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (33-саҳифа.)

(давоми бор)