“Бу тилни ҳеч билмас эдим…”

“Бу тилни ҳеч билмас эдим…”
23 views
26 September 2017 - 7:00

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 205
(давоми)

ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ МЎЖИЗА

Салмон Форсий Расулуллоҳ билан дастлаб кўришганда арабча гапиролмас эди. Арабча, форсча билган яҳудийлардан Мадинада бир савдогар киши бор эди, уни тилмочликка чақирдилар.

Салмон Форсий Расулуллоҳни мақтаб Таврот, Инжилда кўрган сифатларини баён қилди эрса, таржимон яҳудийнинг душманлиги қўзғалди. Сўзни тескари айтиб, Расулуллоҳ ҳақида лойиқсиз сўзлар билдирди.

 Муни англаб Расулуллоҳ ғамгин бўлдилар. Шу ҳолларида Жаброил алайҳиссалом келиб Салмон сўзини таржима қилди эрса, яҳудий шарманда бўлиб:

— Эй Муҳаммад, ўзинг эрса форсий тилга комил экансан, тилмочликка мени нега чақирдинг? — деди.

Анда Расулуллоҳ:

— Бу тилни ҳеч билмас эдим, биродарим Жаброил шу ҳозирда ўргатди, — дедилар.

Сўнгра яҳудий:

— Мундан илгари сенинг пайғамбар эканлигингга гумоним бор эди. Энди аниқ билдим, Таврот, Инжилда сифати ёзилган, Мусо алайҳиссалом ўз қавмига топширган охирзамон пайғамбари сиз экансиз, — деб дарҳол иймон келтирди. Разияллоҳу анҳу.

(давоми бор)