Тоғда

Тоғда
63 views
27 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

 

ТОҒДА

Кўкда ёлғиз қолган тўлин ой
Бошинг узра тўкади титроқ…
Оқиб борар тоғдан тушган сой
Сукунатнинг ўртасидан қоқ.

Ойдинликнинг муздай сутида
Сен ўзингни қўйдинг йўқотиб…
Бу бахт оздай, бунинг устига
Кимдир сени севади қаттиқ…
1975

(40)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (34-саҳифа.)

(давоми бор)