Мен сени изладим

Мен сени изладим
33 views
28 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

 

МЕН СЕНИ ИЗЛАДИМ

Мен сени ўтгандан сўрадим,
Келгандан, кeтгандан сўрадим.
Мен сенга интилдим, мен сенга чопдим,
Мен сени изладим, ниҳоят топдим.

Бизларга ўтганлар қаради,
Келганлар, кетганлар қаради.
Мен эса ёнингдан индамай ўтдим,
Бир сўз ҳам, бир сўз ҳам айтолмай кетдим.
1975

 

(41)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (34-саҳифа.)

(давоми бор)