“Мустақил бўлдик деб дўппимизни осмонга отган эдик”…

“Мустақил бўлдик деб дўппимизни осмонга отган эдик”…
18 views
28 September 2017 - 14:00

Хатдан хабар топган , уни ўқиган айрим дўстларим маломат тошини отишни бошлашди. Мен ҳам террорчи, экстремист эмишман. Пиар керак бўпқопти! Ижодимни энди ўқишмасмиш!

Барака топинглар! Ўқимасангиз катта кўча! Агар оқни оқ деганим учун асабингизга теккан бўлсам бемалол, қора рўйҳатга тиқиб, блоклаб ташласангиз ҳам розиман.

Агар мен террорчи бўлсам, унда сиз кимсиз? Ман- ман деган юрт фидоийларини бошига етишларига қараб турган манқуртлар эмасми? Ватандан ташқарида юрганларни қўя туринг, ичкаридагиларни ҳам хор қилиб ташладикку!

Иккала қулоғингиз билан эшитинг ,« Бу кунлар» да тилга олинган манфур ишларга фақат собиқ Президентгина айбдор эмас. Сизга ўхшаган лаганбардор, ўз манфаатини элдан устун қўйган сохта Ватанпарварларнинг ҳам гуноҳи катта! Айнан сиздакалар туфайли Чўлпон, Усмон Носир, Абдулла Қодирийлар йўқотилган, Сиздакалар туфайли миллатпарвар зиёлилар эмас, миллатқарғар риёкорлар халқ қаҳрамони сифатида эъзозланди.

Мустақил бўлдик деб дўппимизни осмонга отган эдик. Янги Давлатга асос солиш осон иш эмас! Хаттоки Мусо Алайхисалом ҳам уч кунлик манзилга ўз қавмини қирқ йил адаштириб олиб борган. Сабаби , қавм онгидаги чиркин ғоялар, қуллик сарқитлари йўқолиб, миялари тозалансин, хур фикрли халқ бўлсин деб! И. А. Каримовнинг ҳам нияти ёмон бўлмагандир?! Уни юрт тинчлиги учун қилган хизматларига бош эгаман! Лекин онгимизга, қон-қонимизга сингиб кетган манқуртликдан халос эта олмади. Бир-биримизни тишлаш, ейишдан, мағзава ағдаришдан бошқа ҳеч нарсага ярамаймиз. Миллат зиёлилари, фидоийларини асрашни билмаймиз. Бир ховуч жохилларни ноғорасига ўйнаб, уларга қўшилиб оқилларга тош отаверамиз. Шу сабаб , дунё тан олган дахолар эмас, фидоий ўқтувчига, малакали шифокорга, билимли инженер ва хоказоларга ..га ялчимаймиз. Сал адолат излаб қолса, яккалаб, моховни кўргандай қочамиз. Ўлимидан сўнг эса, буюк эди, зўр эди деб аюханнос соламиз.

Тиригида эъзозласак у миллат равнақига, Ватан тараққиётига хизмат қиладику! Афсус, миллатнинг асл фарзандларини эмас, тараққиёт томирига болта ураётганларни ура-ура қилиб кўтарамиз. Кетимизга тепиб турган оёқларини ўпиб, пой-қадамларини кўзимизга суртиб яшаймиз.

Қачон халқ сифатида якдил бўла оламиз?! Агар шу туришимиз бўлса ҳеч қачон!

Хуллас, оппоққина дўстларим агар фикрларим ёқмаса, марҳамат, бемалол дўстларингиз сафидан ўчираверинг!

Муаззам Иброҳимова

facebook.com