Тошкентда куппа-кундузи журналист Бобомурод Абдулла йўқолиб қолди

Тошкентда куппа-кундузи журналист Бобомурод Абдулла йўқолиб қолди
34 views
29 September 2017 - 10:59

«Фарғона» ахборот агентлигининг хабар беришича, Тошкентда таниқли журналист, спорт таҳлилчиси Бобомурод Абдулла йўқолиб қолган.

«Озод Европа» радиосининг Ўзбек хизмати, «Туркистон-пресс» ахборот агентлиги ва уруш ва тинчликни ёритувчи Британия Институтлари (IWPR) билан турли пайтларда ҳамкорлик қилган журналист, 27 сентябр куни изсиз йўқолган.

Ҳозирги пайтда Бобомурод Абдулланинг қариндошлари унинг қаерда бўлиши мумкинлигини таҳмин ҳам қилолишмаяпти. «Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари» ассоцияцияси (AHRCA) раҳбари Надежда Атаеванинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Бобомурод Абдулла ўзининг ортидан кузатув йўлга қўйилганлигини пайқаганини айтган.

Бобомурод Абдулла – «Ўзбек марши» қўшиғи муллифидир. Қуйида қўшиқ матнини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

“Аллоҳдан бошқаси илоҳ эмас”, деган, эй, элим!
Муҳаммад кўрсатган йўлдасан, жафокаш ўзбегим!
Босқинчидан қўрқма, золимга эгилма ҳеч қачон!
Сен ҳур туғилгансан, эркингни алмашма ҳеч замон!

Тупроғинг бўлсин бўстон,
Истиқболинг чароғон,
Йўлдошинг бўлсин иймон,
Жон Ўзбекистон!

Охирги нонини йўқсилга улашган, эй, юртим!
Етим бошин силаб, туҳматларга қолган ўзбегим!
Нонкўрни авф этма, сотқинни кечирма ҳеч қачон!
Мутелик сенгамас, кишанларни кийма ҳеч замон!

Тупроғинг бўлсин бўстон,
Истиқболинг чароғон,
Йўлдошинг бўлсин иймон,
Жон Ўзбекистон!

Меҳнатни дўст тутган, сабрни ёр билган, эй, халқим!
Азобларни енгган, алдовлардан куйган ўзбегим!
Ҳақ тараф олиминг, ўғил-қизинг қўлла ҳар қачон!
Жоҳиллик сенга ёт, маърифат томон бўл ҳар замон!

Тупроғинг бўлсин бўстон,
Истиқболинг чароғон,
Йўлдошинг бўлсин иймон,
Жон Ўзбекистон!
***

ЎХҲ хабарлар бўлими