Ишончни ўлдирманглар!

Ишончни ўлдирманглар!
20 views
29 September 2017 - 11:18

Нуриллоҳ Муҳаммад Рауфхон ўз асарини юртига ёмонлик тилаб эмас, яхшилик тилаб ёзган эди.

Шахсан менинг асардаги айрим ўринларга эътирозим бор бўлса-да, унинг умумий руҳини қўллаб-қувватлайман.

Ёзувчининг юртига қайтиб келгани унинг бугунги бўлаётган айрим ўзгаришларга ишончини билдирса, унинг қамоққа олиниши минглаб одамларда пайдо бўлаётган ана шундай ишончни қатағон этади.

Мен Нурилло Отахонни эртага албатта озод бўлишига ишонаман.

Ана шундай ишонч мендан бошқа одамларда борлигиниям яхши биламан. Бу ишончни ўлдирманглар!

Хуршид Даврон

facebook.com