Нуруллоҳ Рауфхон ҳақида сўнгги тафсилотлар

Нуруллоҳ Рауфхон ҳақида сўнгги тафсилотлар
48 views
30 September 2017 - 8:03

Адвокат дадамлар билан кўришди

Адвокатнинг бугуни дадам билан кўришиш, суҳбатлашиш ва аҳволни ўрганиш билан ўтган. Адвокат шахсан ўтириб дадам билан суҳбатлашган. Мени ёзадиганларим шу суҳбат тафсилоти.

Аҳволлари ёмон эмас, турган жойлари яхши, хонадошлари орасида ёшлари катта бўлгани учун алоҳида ҳурмат қилишяпти экан. Фақат юраклари безовта бўлган, дори беришган ўтиб кетган. Тоштурма ходимлари шу пайтгача яхши муомала қилишган. Ортиқча гап сўз қилишмаган.

Диний қўмитанинг хулосаси қаттиқ тухмат эканини терговда айтганлар ва норозиликларини ёзиб берганлар. Қайта кўриб чиқилиши кераклигига ариза берганлар. Қўмитанинг хулосаси эксперт гуруҳи тузилиб ёзилган ва бир киши қўл қўйган (кимни қўл қўйганлиги ҳали аниқ эмас). Адвокат бу хулосани ва бошқа айблов ҳужжатларни оломаган. Буларнинг ҳаммаси Яшнобод туман ИИБ теговчиси Музаффар Каримов қўлида экан. Телефон қилса жавоб бермаган. Адвокат у билан эртага кўришишга ҳаракат қилади.

Дадамларни кеча (28.09.2017) Яшнобод ИИБга терговга олиб борган. Китоб ҳақида кўпроқ сўралган, керакли жавобларни айтганлар.

Аслида бу иш 2016 йил май ойида сиртдан (заочный) санкция берилиш билан бошланган ва бу ҳозиргача олиб ташланмаган. Бу ҳам ишни шу ҳолга келишига сабаб бўлган.

Сиз азизларни бу ноҳақликка қарши муносабатиларни эшитиб жуда хурсанд бўлибдилар. Сизларни бу фаолиятилар натижасида ҳақиқат қарор топишига ишоняптилар. Салом айтганлар ҳаммага. Бу сафар ҳам илтимос қилибдилар: ўзлари ва китоблари ҳақида таҳлилий хулосалар кўпроқ ёзилса, холис ёндашилса, деяптилар. РАСМИЙ ИДОРАЛАРГА берилса, мурожаат қилинса ва бу алоҳида алоҳида ёки биргалашиб имзо тўплаш билан амалга оширилса, деганлар. Чунки Қўмита хулосасини инкор қилганлар. Энди бу ишни қайта кўриб чиқилиши учун мурожаат қилинади. Кўпроқ таҳлилий хулосалар керак бўлади.

Шу пайтгача ишлаган жойларидан ва энг муҳими охирги иш жойларидан (Мовароуннаҳр нашриёти) тавсифнома олиниши керак экан. Холис тавсифнома ишни анча енгиллаштиради.

Душанбадан бошқа адвокат ҳам қўшилади, ҳозирча икки адвокат иш олиб боради.

Ҳозирча бор гап шу, қўллаб турганларга катта раҳмат.

Файзуллахон Отахонов

facebook.com