Озод қилгил Нуруллоҳни

Озод қилгил Нуруллоҳни
37 views
01 October 2017 - 8:00

 

ОЗОД ҚИЛГИЛ НУРУЛЛОҲНИ…

 

Дуогадир забон моҳир,
Ботин бирла бирдир зоҳир.
Ўзинг Аввал, Ўзинг Охир,
Озод қилгил Нуруллоҳни.

Мен қулларга ялингим йўқ,
Шак дардига чалингим йўқ.
Ё Карим сен бор кўнглим тўқ,
Озод қилгил Нуруллоҳни.

Озодликда минглаб “бўри”
Хатто шаккокларнинг зўри.
Қуримасин анинг шўри,
Озод қилгил Нуруллоҳни.

Айшин сурар беандиша,
Минг ўғрию, минг фоҳиша.
Мардларчи хорми хамиша,
Озод қилгил Нуруллоҳни.

Шоқол аҳли тишин қайраб,
Бойўғлилар ноҳуш сайраб,
Ё Мавло юрмасин яйраб,
Озод қилгил Нуруллоҳни.

Буюклигинг йўқ таърифи,
Сенга ожиз қул таклифи,
Етти олам Муаллифи,
Озод қилгил Нуруллоҳни.

Бундан улуғ ташвишим йўқ,
Мангу оқгум тинишим йўқ.
Сендан зўрроқ “таниш”им йўқ,
Озод қилгил Нуруллоҳни.

16:26-30.09.2017
Абдураҳмон Мешаян

facebook.com