Биз қўзиқоринлар эмасмиз

Биз қўзиқоринлар эмасмиз
48 views
01 October 2017 - 8:49

Азиз ватандошлар ҳурматли ака ука опа сингилллар!

Бугунки кунда сабр тоқат ила ўзи танасида диктаторлик режимини аъзоб уқибати ва динимизга бўлган таъзиқларини тахрир этиб, кўр кўзларни очишга ҳаракат қилган ватандошимизни алмисоқдан қолган режимни бузуқ тегирмонига кўз ўнгимизда ташлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Ватандошлар кўзингизни очинг, уйғонинг бугун ватандошимизни эртага бизни ва сизни мана шу тахқирлаш кутмоқда.

Йигирма беш йил чорак ярим аср чидадик. Мен каби баъзи бирларимиз чет элларга чиқиб кутдик. Мақсадимиз ватанимизда тинчлик бўлиши бирор бир жанжални бошланмаслиги эди. Бугун сизу бизга чақириқ қилиб илмоғ ташлаб сабрингизни синаб кўрмоқдалар. Бир неча кун муқаддам президент Америкадан туриб қайтинглар деганига ишониб мана бир бродаримиз бугун бетонли камерада.

Биз президентга ишонамиз аммо бу ишни қилаётганларни таянчи кимлар? Нега президентни сўзи сўз эмас биз Ўзбекистон эгасимиз дегандек ҳаракат қилмоқдалар.

Огоҳ бўлинг бугун ҳам сабр деб турсангиз яна 25 йил сабр қилишингизга ўғил қизингиз невара ва набираларингизга ҳам шу каби тахқирлашларига сабр қилишингизга яна бошқа бир президент даври келишини кутишингизга тўғри келади.

Нега президент жим, Ўзбекистон сиёсатида янги ўйинлар бошланмадими. Гўёки шу бугунгача яхши ва ёмон полициячи ўйинлари ўйнаб келинганга яна ҳалқни аҳмоқ қилинганга ўхшаб қолияпти. Чунки бизни қулоғимизга деярли ҳар куни гоҳо селектордан катта катта минбарлардан ҳаммаси бошқача бўлади энди биз бошқача яшаймиз сўзлари бир йил мобайнида гўё аллалаётган чақалоқларга алла айтган каби бўлиб келди. Коса тагида ним коса деганларидек мақсад нима эди. ИшАК тинчликни эмас жимликни сақлагани каби бугунгача шу жимликни сақланишини орқага суриш эдими. Мақсад бизни кўз ўнгимизда бузуқ диктатура тегирмонини тамирлаб ҳокимятни мустаҳкамлаб олиш эдими. Саволлар умони шу қадар кўпки ҳеч бирига жавоб топиш амри маҳол.

Кеча президентимиз буюклар буюки деб турган троллар ҳам пахта теримига кетгандек йўқолиб қолишди.

Аксига олиб ноутбук ҳам савол белгисини ёзгиси келмайди. Ҳарчанд ҳаракат қилмай савол белгиси ишламаяпти.

Суният Мамушева

facebook.com