“Бобомурод Абдуллани гаровга пул қўйиб бўлса ҳам озодликка чиқарайлик”

“Бобомурод Абдуллани гаровга пул қўйиб бўлса ҳам озодликка чиқарайлик”
17 views
02 October 2017 - 7:04

Энди Бобомурод Абдуллаев масаласига келсак

Бу журналистни яхши танимайман, лекин, саҳифасидаги мақолаларидан жасорат ва ватанпарварлик, футболсеварликнинг қаттиқ шамоли эсиб турибди.

Эртага унинг ёнига адвокати киритилади, дейишувди. Билмадим, у бўлган воқеаларни унга айтиб бера оладими, йўқми, аммо, унда қандайдир катта сирлик (пуллик) ахборот борлиги сезилиб турибди. Қайсидир, йўқ ўша корчалонга боғлиқ бўлса керак.

Мен ҳуқуқ тартибот идораларига уларнинг вазифаси, аввало, давлат манфаатларидан келиб чиқиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчи эдим.

Бобомурод Абдуллаевни ўғирликда гумонлашяпти экан.

Яхши.

Очиққа чиқсин, унга айб қўяётганлар ўз фикрларини билдирсин, Оқловчи тараф ўз далилларини келтирсин. Дангал. Йигитчасига.

Бобомурод Абдулла воқеаси мени хотирамга бошқа вазиятни гавдалантирди.

Бир неча йиллар олдин ёз мавсумида Тошкентда Абу Бахил деган бозорга машина билан борувдим, бирров кириб чиқиш учун. Ҳамма жойда ДАН ходимлари, устига-устак бошқа жойда тўхташ мумкин эмас деган белгилар. ДАН ходимлари ҳамма машинани Абу Бахил бозоридаги тураргоҳга киритиш билан оввора. Тезда кириб чиқдим-у, аммо бир соатлик туриш пули (агар хотирам панд бермаса 2000 сўм)ни тўладим.

Чиққунимча, машиналар тирбандлиги учун тураргоҳга қиммат пул тўлаганим сабаб, атроф-четга боқдим. «Бир кунда бу ерга нечта машина кирса экан?». «Ўн минг, йўғ-э юз минг. Ҳар бири учун 2000 сўмдан нақд пул. Икки юз миллион сўм нақд пул-а? Шу пулнинг қанчаси банкка топширилар экан? Абу Бахил бозорида ўша пайтда терминал ишлатишга рухсат йўқ эди. Савдогарлар ҳам сиз билан тортишмайди. Айтган нархидан тушмайди. Башарали ҳам тунд. Худди «олсанг ол, олмасанг жўна» дегандек. Кўчага чиқавериб, ДАН ходимларига кўзим тушди. Шу куннинг жизғанак иссиғида юзлари қорайиб, терлаб-пишиб, машиналарни тураргоҳга киритиш билан оввора.

Ким учун?

БОЙ УЧУН!!!

Шунда уларга ачиниб кетдим. Ахир давлат хизмати ходимлари корчалонга хизмат қилиши феодализм-ку. Йўқ, қулдорлик тузуми-ку».

Хуллас Бобомурод Абдуллани ҳам очиққа чиқариб ёки гаровга пул қўйиб озодликка чиқарайлик. Очиқда юриб терговга қатнасин. Зора шунда, Демократик ҳуқуқий давлат сари яна бир қадам қўйсак.

Анвар Шукуров

facebook.com