“Менга қарши жиноий иш очилиши бошиданоқ нотўғри бўлган”

“Менга қарши жиноий иш очилиши бошиданоқ нотўғри бўлган”
48 views
02 October 2017 - 16:31

Би-би-си радиосига телефон орқали Тошкентдаги уйидан гапирган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ўзига қарши эълон қилинган қидирув, ҳибсга олишлар ва тутқунлик Ўзбекистон ҳукумати томонидан қилинган хато эканини айтди.

Адибнинг айтишича, Тоштурмадан шошилинч тарзда озод қилинган, аммо унинг қўлига ҳозирги мақоми қандай экани ва тергов давом этиши ё этмаслиги борасида бирон ҳужжат берилмаган.

Ёзувчи билан суҳбатни тинглаш учун мана бу ерга босинг. 

27 сентябр куни Тошкент аэропортида ҳибсга олинган ва ўта оғир жиноятларда айбланаётган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Тоштурма тўрт кун ушлаб турилгач озодликка чиқарилиб уйига олиб келинган.

“Бу кунлар” асари муаллифи Вазирлар маҳкамаси қошидаги дин ишлари қўмитаси экспертиза хулосасига кўра, конституцион тузумга тажовуз қилиш ҳамда диний экстремизм руҳидаги материалларни тайёрлаш ва тарғиб қилишда айбланаётган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими