«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
ФАСЛ
Гуллар рўй кўрсатди.
Юз берди севги,
Очилди кўнгиллар кутилмаганда!
Биз журъатни не қилар эдик
Агар дафъатанлик ўтилмаганда?!
Сўнгги бўсаларнинг устидан тунда
Идрок босилади манглайга – муздай.
Лекин тонгда биздан рухсатсиз,
Ҳаёт бошланади томиримизда –
Такрор!
1976
(46)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (37-саҳифа.)