«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
ОЛМА
Сенга шу ҳам етар, шуниси ҳам кўп,
Осиё кузининг шу бир жиҳати –
Боғда, уйқу бермай ҳеч кимга «тўп-тўп»,
Олмалар тун буйи юриб чиқади.
Дарахтлар тагига борасан тонгда,
Ўт-ўланлар узра энгашасан жим:
Йиқилган қизчани қитиқлагандай,
Олманинг юзига қадалибди чим!…
1975
(47)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (38-саҳифа.)