Матбуот анжумани

Матбуот анжумани
60 views
04 October 2017 - 7:28

МАХСУС ХИЗМАТЛАР САБОТАЖИ

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовнинг давлат ичида параллел ҳокимият ўрнатганлигини таъкидлади. “Иноятовнинг, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар йўлидаги барча яхши қадамларига қарши саботаж қилмоқда. Бир ҳафтада учта мухолифат аъзоси махсус хизматлар тарафидан қўлга олинди”, дейди Муҳаммад Солиҳ.

Ўзбекистонда ўтган ҳафта адиб Нуруллоҳ Отахон, ёзувчи Нарзулла Охунжонов ва журналист Бобомурод Абдулла ўзбек махсус хизматлари томонидан ҳибсга олинди. Бу воқеалар мамлакатда катта муҳокамага сабаб бўлиб, мухолифларнинг кескин танқидига учрамоқда. Истанбулда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери, Эрк партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида бўлиб ўтган ҳуқуқбузарликларга оид муҳим баёнот берди. Муҳаммад Солиҳ Каримовнинг ўлимидан кейин президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳот ташаббусларини қўллаб-қувватлашини айтаркан, ўзбек махсус хизматларининг бу ижобий қадамларни ноқонуний ҳибслар билан саботаж қилаётганлигини таъкидлади.

  Нуруллоҳ Отахон – Нарзулла Охунжонов

3 МУХОЛИФ ЁЗУВЧИ ҲИБСГА ОЛИНДИ

Ўзбекистоннинг янги президенти ҳақида ижобий фикрлар билдирган Муҳаммад Солиҳ, “Мамлакат янги президентининг иқтисодий ислоҳотлар билан боғлиқ баёнотлари ва 18-20 йил қамоқхоналарда қолган Самандар Қўқонов ва Муҳаммад Бекжон каби мухолиф шахсларнинг озод этилиши кўплаб инсонларга умид берган эди. Ҳатто диктатор Каримов режимига қарши муросасиз қаршилик кўрсатиб келган биз каби мухолифлар ҳам соғлом скептицизм билан янги раҳбарнинг “халқимиз ҳаётини яхши томонга ўзгартириш” йўлидаги  интилишларига ишондик. Биз ўз тарафдорларимизни янги раҳбариятга фурсат бериш ва конструктив мулоқот йўлини танлашга чақирдик. Лекин, ўтган  бир ҳафта ичидаги Тошкент ва Киев шаҳарларида бирданига учта диссидент ҳибсга олинди. Бу ўзбек махсус хизматларининг, президентнинг ижобий қадамларига қарши чиқишидир. Ўзбек давлатига қарши бир саботаждир”, деди.

  Бобомурод Абдулла

ТУЗОҚҚА ТУШИРИБ ҚАМОҚХОНАГА ЖЎНАТДИЛАР

1 ҳафта аввал ҳибсга олинган ёзувчи Нуруллоҳ Отахоннинг, ўзбек махсус хизматлари ходимлари тарафидан қўлга олинмаслик кафолати билан мамлакатга чақиришгани маълум бўлди. Бу таклифга биноан Истанбулдан Тошкентга учган Нуруллоҳ Отахон самолётдан тушар-тушмас Ички ишлар вазирлиги тарафидан қўлга олинди. Муҳаммад Солиҳ Нуруллоҳ Отахоннинг собиқ президент Каримов бошқарувини танқид қилувчи “Бу кунлар” китобида конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб ҳибсга олинганлигини, аммо бу ҳолат жамиятнинг кескин танқидига учрагач 5 кун ўтиб уй ҳибси шарти билан озод қилинганлигини айтди.

  • “Пайғамбар ҳаёти” жиноят предмети дея саналди
  • Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистонда барчанинг эътиборини тортган ҳибсга олишлардаги учинчи кишининг Тошкентдаги уйидан ўғирлаб кетилган журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназаров) эканлигини баён қилди. “Икки кун давомида унинг қаерда эканлигини аниқлаёлмадик. Кейинчалик Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг ўша даҳшатли ертўласида эканини билдик. Уйида 4 соат тинтув ўтказилган. Бир неча SD диск ва “Муҳаммад пайғамбарнинг ҳаёти” китобини топганлар. Бобомурод Абдуллаев Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) ҳамда “Internews” халқаро медиа ташкилотларида ишлаган ва шунингдек… “Усмон Ҳақназаров” таҳаллуси остида бошқа нашрлар билан ҳамкорлик қилиб келган”, дейди Муҳаммад Солиҳ.

РЕЖИМ ЖИНОЯТЛАРИНИ ФОШ ҚИЛАР ЭДИ

Бобомурод Абдулланинг ўзбек халқи орасида жуда машҳур бир исм эканлигини таъкидлаган Муҳаммад Солиҳ, “Ўзбек диктатори Каримов даврида, Бобомурод Абдулла, Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида режим жиноятларини аёвсиз бир шаклда фош қилган мақолалари билан жамиятни ларзага келтирди ва бу аноним муаллиф исми халқ орасида энг машҳур ном эди”, деди.

МАХСУС ХИЗМАТЛАР МИЛЛИАРДЛАРИ МАНБАСИНИ ФОШ ҚИЛИДИ ВА ЭНДИ ҚАМОҚХОНАДА

“Каримовдан кейинги даврда, Усмон Ҳақназаров ўзбек Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовнинг миллиардлаб бойликлари манбаларини ва махсус хизматларнинг коррупцион схемаларини фош этувчи туркум мақолалар эълон қилди. Энди у зиндонда”, деди Муҳаммад Солиҳ.

Манба: yenisafak.com