Бобомурод Абдулланинг озодлиги учун бир ёқадан бош чиқариб, бир муштга айланмас эканмиз, бизни тарих кечирмайди

Бобомурод Абдулланинг озодлиги учун бир ёқадан бош чиқариб, бир муштга айланмас эканмиз, бизни тарих кечирмайди
20 views
04 October 2017 - 9:36

Усмон Ҳақназар, бу Бобомурод Абдулла!

Унинг Озодлиги учун бир ёқадан бош чиқариб, бир муштга айланмас эканмиз, бизни тарих кечирмайди.

У жиноятчи, халқ душмани Чўтир Карим режимига қарши тинимсиз 14 йил курашди. Энди, унинг кимлиги аён бўлиб, оёғи балчиққа ботганда, душман бир четда қолиб, биз унинг кимлиги хусусида баҳслашяпмиз.

Бизнинг халқимиз, ўтмишда Қодирий, Боту, Чўлпон ва Фитратларни ҳам, худди мана шунақа боши бузуқлик ва жоҳиллик билан душманнинг қўлига бериб қўйганди. 

Душманларимиз, ўзбекнинг асл ўғлонларини шунинг учун ҳам, тап тортмасдан, бўғизлаб келганлар. 

Кўзингни оч, ўзбегим! 

Асрлар давомида, кўзимизни кўр, қулоғимизни кар қилиб яшаб келганимиз, етар!

Отамурод Раҳмон
facebook.com