Муҳаммад Солиҳ: Фақат ва доим ҳақиқат

Муҳаммад Солиҳ: Фақат ва доим ҳақиқат
164 views
04 October 2017 - 10:11

Фақат ва доим ҳақиқат

Ўзбекистон Жиноят кодексидаги машъум 159-моддани йўққа чикариш учун айнан шу модда билан айбланиб қийноққа солинаётган Усмон Ҳақназарнинг публицист сифатида 14 йиллик фаолиятининг аслида машру(легитим) ҳаракат бўлганлиги халққа англатишимиз керак.

Усмон Ҳақназарнинг мақолалари нафақат демократик давлатлар учун, балки шу ярим-ёрти тузилган Ўзбек Конституциясида ҳам “сўз эркинлиги” сифатида баҳоландиган бир ҳаракатдир.
Ўзларини Конституция ерига қўйиб, ўзларига қилинган танқидни Конституцион жиноят деб биладиган катта ва кичик жаллодчаларни халқ муҳокамасига қўйиш ва шафқатсиз шаклда фош этиш замони келди.

Кимнинг ким эканини билсак ҳам, имтихон яна бир марта такрорланмоқда: халқига яхшилик истаган номуслилар ва тубан аҳлоқли манфаатчилар аввалги йиллар бўлгани каби, бугун ҳам ўз сафларини топиб, ўз вазифаларини бажаришга киришиб кетдилар.

Жаллодлар фақат МХХ ичида эмас, бизнинг ижтимоий тармоқда ҳам изғиб юришибди ва инсонларни тўғри йўлдан оғдириш учун шайтоний бир энергия билан тўғриларга ҳужум қилаяпти. Бу ғавғо муҳитида жуда диққатли бўлиб, кучимизни бу шайтон малайлари билан “бахс”га эмас, одамлар зеҳнига қурилган тоталитар тузумнинг қалъасини фатҳ қилишга сарфлашимиз лозим.

Бунинг ягона йўли қанчалик таҳликали бўлмасин, ҳақиқатни, фақат ва доим ҳақиқатни айтишдир.

Муҳаммад Солиҳ