Бобомурод Абдулла ҳақидаги хабарлар Туркия матбуотида

Бобомурод Абдулла ҳақидаги хабарлар Туркия матбуотида
27 views
04 October 2017 - 14:06

3 октябр куни Истанбулдаги “Point” меҳмонхонасида Туркиянинг кўзга кўринган қатор матбуот агентликлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери, Эрк партияси раиси Муҳаммад Солиҳ расмий баёнот берди.

Баёнотда, сўнгги кунлардаги  Тошкент ва Киев шаҳарларида бирданига учта диссидент ҳибсга олинганлиги ва бу воқеалар натижасида Ўзбекистоннинг қисқа бир танаффусдан сўнгра янгидан сиёсий репрессиялар муҳитига кираётганига гувоҳ бўлинаётгани айтилди.

Шунингдек, Муҳаммад Солиҳ Бобомурод Абдуллаевнинг аноним таҳаллус остида режимни фош этувчи туркум мақолалар эълон қилиб келган “Усмон Ҳақназаров” эканлигини айтиб, “Биз бу диссидентларнинг зудлик билан озод этилишини талаб қиламиз!”, дея таъкидлади.

Ушбу баёнот Туркия матбуотида ҳам кенг ёритилиб, турк жамиятининг эътиборини ўзига қаратди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Туркия матбуотидаги хабарлар линклари

http://www.yenisafak.com/gundem/gizli-servis-sabotaji-2799730

http://www.iha.com.tr/haber-ozbekistan-halk-hareketi-lideri-salih-abdullahdir-acil-bir-sekilde-serbest-birakilmali-676297/

http://www.turkiyegazetesi.com.tr/dunya/508577.aspx

http://www.tgrthaber.com.tr/dunya/salih-abdullahdir-serbest-birakilmali-200842