Зиндонга ташланган Бобомурод Абдуллаев (Усмон Ҳақназаров) ҳақида

Зиндонга ташланган Бобомурод Абдуллаев (Усмон Ҳақназаров) ҳақида
50 views
04 October 2017 - 18:08

Темур Пўлатов 1939 йилда Бухорода туғилиб, эрта меҳнат фаолиятнни бошлади. Сўнгра Бухоро Давлат педагогика институтида таҳсил олди. Уни 1963 йилда тугатиб, 1967 йилда Москвадаги киносценарий олий курсига кириб ўқиди.

Унинг ижоди журналист сифатида бошланган бўлиб, хабар ва очерклари талабалик йилларидаёқ маҳаллий матбуот саҳифаларида пайдо бўлади. Унинг дастлабки қиссаси («Не ходи по обочине») 1964 йилда «Звезда Востока» журналида чоп этилади. Шундан сўнг у яратган қисса ва романлар Тошкентда, Москвада рус ва ўзбек тилларида нашр этила боради. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, Темур Пўлатов рус илида ёзадиган ўзбек ёзувчиларидан бўлганлигидан унинг асарлари тезроқ тарқалади, Иттифоқ нашрларида тез-тез чоп этилади.

Адибнинг «Бўлак манзилгоҳлар», «Болалар хори», «Душан қайсарнинг кўрган-кечирганлари» 70-80-йиллар адабиётида саргузашт жанри тараққиётига ҳисса бўлиб қўшилди. Шунингдек, унинг «Бухоро хонадонининг кечмишлари», «Мулк», «Кунда-шунда», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу алам», «Ғойибнинг қайтиши», «Тарозий тошбақаси» каби ўнлаб йирик эпик полотнолари китобхон томонидан илиқ қарши олинган.

Темур Пўлат публитцист ва мунаққид сифатида ҳам ўзининг ўнлаб мақолалари билан «Шарқ юлдузи», «Звезда Востока», «Литературное обозрение», «Дружба народов» каби ойномаларда тез-тез чиқиб туради. Айниқса, унинг табиат муҳофазасига, хусусан Оролга оид ўткир чиқишлари алоҳида эътирофга лойиқдир. У айни чоғда ўзбек адиблари асарларини рус тилига, рус тилидаги адабиётларни ўз она тилига таржима қилишда ҳам маҳорат кўрсатади.

Темур Пўлатов Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Тожикистон халқ ёзувчиси унвонларига сазовор бўлган. Шунингдек у Ўзбекистон Давлат мукофоти, Важа Пшавели адабиёт мукофоти (Грузия), Саят-Нова адабиёт мукофоти (Арманистон), М.А.Шолохов халқаро мукофоти ва «Халқлар дўстлиги» орденига лойиқ топилган.

Ёзузчи Темур Пўлатов ўзининг ўнлаб қисса ва романлари билан ўзбек адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган адиблар сирасига киради.

* * *

ЗИНДОНГА ТАШЛАНГАН БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВ (УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ) ҲАҚИДА

Публицист Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинганини эшитиб, ижодий шахсни бундай уйдирма баҳоналар билан озодликдан маҳкум қилинишидан нафақат ғазаб туйғусини, балки айбловларнинг бемаънилигидан заҳархандаликни ҳам ҳис этдим.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг биринчи версиясига кўра, Бобомуродга ўғирлик айби қўйилган эди, гўёки спорт шарҳловчиси футбол тўпларини ёки пинг-понг ракеткаларини ўғирлагандек. Аммо, Бобомуроднинг уйида ўтказилган тинтувдан сўнг, ўғирланган спорт ашёларини топмагач, унинг ижод маҳсулларини – турли ёзув дафтарлари ва компютер дискларини олиб қўйишди. Ходимлар камтарин спорт журналисти эмас, балки узоқ йиллар давомида Каримов ҳукуматининг яширин чуқурларидан маълумотларни йиғиб ушбу режимнинг кирдикорларини эълон қилиб келган публицист-таҳлилчи – Усмон Ҳақназаровнинг изига тушишгани маълум бўлгач, қалам бўйича биродаримнинг ҳибсга олинганлигидан пайдо бўлган ғазабим шокка айланди.

Шокка тушишимнинг сабаби шу эдики, Каримовнинг ҳокимлиги ботиб бораётган 2012-2013 йилларда менинг Ватаним – Ўзбекистон, республикани айтиш мумкинки, совға сифатида олган ва мамлакатни ташқи дунёдан тўсиб, болшевик-сталинистларнинг энг ёмон хусусиятларини намойиш этган ҳолда шахсан ўзи бошқарув, оммани хор қилиш, ўзгача фикрловчиларга нисбатан қирғин, у ҳох дунёвий бўлсин ёки ҳох мусулмон, ва айниқса мусулмон бўлганларига нисбатан ашаддий шафқатсизлик кўрсатган ва француз қироли Людовик шаклида – «Давлат бу – Мен!» дея баён қилган коммунистнинг бошқаруви натижасида  нимага эришганини таҳлил қилишга уриниб кўрдим.

Агарда Людовикни саройнинг ялоқхўр-лаганбардорлари «Қуёш Қирол», деб аташган бўлишса, И.А.Каримовни эса бизнинг маҳаллий лаганбардорларимиз Ота деб, ёшлар эса, таниқли совет шиори шаклида – бизнинг Ленин бобомиз каби – бизнинг севимли дўдамиз, деб бошга кўтаришди.

Шундай қилиб, мен эслаб ўтган йилларда, Россия матбуоти ҳали нисбатан эркин бўлган бир пайтда, Усмон Ҳақназаровнинг кўплаб таҳлилий мақолаларини, чет элдаги турли ахборот манбаларидан олиб нашрга босган Москванинг газета ва интернет сайтларидан олардим. Мақолаларга соғлом скептицизмнинг адолатли улуши билан муносабатда бўлиб, ҳукумат чуқурларидан олинган маълумотларни ўзимнинг ҳар сафар орқамнинг териси билан изма-из келаётган «пок қўлли ва оташ юракли лочинларнинг» куйдирувчи нигоҳларини сезган ватанга қилган ташрифларим давомидаги кузатувларим ва таасуротларим билан солиштириб кўрар эдим. Ватандаги ва Москвадаги одамлар билан учрашувларим ва суҳбатларим, Усмон Ҳақназаров бутун дунёга айтишга ҳаракат қилаётган нарсаларнинг кўплари ҳақиқат эканлигига ишонч ҳосил қилдирди. Ва у бу ишни ватанига эркин ва ривожланган давлат бўлишга ёрдам бериш истагида куйинганидан қилар эди.

Масалан, халқ Отасига ошиқ бўлган манқурт ва ишонишни истамаганларга, айнан Ҳақназаров биринчи бўлиб И.А.Каримовнинг вафоти ҳақида, марҳумнинг умрини, вақтида, И.В.Сталиннинг виртуал ҳаётини бир неча кунга чўзганлари каби чўзиб, биринчи президентнинг ўлими айтилган расмий санани кутмай – 29 август куни хабар берган эди. Ҳақназаровнинг таҳлилларидан Гулнора Каримованинг миллиардлари ҳақида ҳам, Тошкентда унинг маҳкамаси бошланишидан анча олдин билдим, ва яна кўплаб, «олтин билан қопланган доллар рудалари чуқурларида» яширинган бошқа нарсалар ҳақида ҳам.

Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида яширинган одам албатта бу 15 йил давомида, ҳар дақиқа қудратли контора томонидан фош этилиши мумкин бўлган жуда оғир шароитларда ишлаган. Ва бу содир бўлди! Шок ва қўрқув!

Чет элга чиқиб кетган юзлаб истеъдодли ёзувчилар, журналистлар, кинорежиссёрлар, артистлар, қўшиқчилар каби унга ҳам кетишни таклиф қилдилар, аммо у ҳолда биз Абдуллаев-Ҳақназаровнинг ўқувчилар, қўрқмас, кўп қиррали истеъдодли инсонни йўқотган бўлардик, чириб кетган режимнинг чуқурларида бўлаётгани нарсаларнинг кўпларини билмас эдик. Уларнинг кетиши билан халқнинг катта қисми, чақага ишлаб ва шу чақа билан мамлакат ғазнасини тўлдираётган Россиядаги меҳнат мигрантларига айланишди.

Нега президент Ш.Мирзиёев ижод қилувчи зиёлиларни: «Ватанга қайтинг ва эркин атмосферада ижод қилинг!», деб чақирмайди. Шубҳасиз, АҚШдан таклиф қилинган тадбиркор, дастурчи, инженерларга давлатнинг кўпроқ эҳтиёжи бор, аммо уларга ҳам ижодкорларга сўз, қалам, кинокамералар керак бўлгани каби мамлакатда тақиқ ва цензурасиз ҳамда раҳбарнинг бақириқ ва буйруқларисиз илҳомлантирувчи эркин муҳит керак. Бу ҳар қандай соғлом жамиятнинг фаровонлиги учун доимий ҳақиқатдир.

Ахир барчамиз Ўзбекистон фарзандларимиз, тақдир тақозоси билан қаерда яшамайлик ўз ватанимизни севамиз, унга бойлик ва фаровонлик тилаймиз, ҳудди ижобий ўзгаришларни кўриб, Ўзбекистонга қайтган ва қисқа муддат маҳаллий зиндон гўзалликларини бошдан кечирган ёзувчи Нуруллоҳ Отахон каби. Шахсан мен бу ҳолатни, эски диктатурадан президент Ш.Мирзиёев халқаро баланд минбардан туриб баён қилган эркин, ривожланаётган давлатга ўтиш даврининг ёқимсиз ва ташвишли камчиликлари дея қабул қилдим.

Табиий савол туғилади, бу баёнотлар ортидан, Нуруллоҳ Отахон каби режим яраларини фош қилиб ва ўз фикри, мулоҳазаси, сўзи учун қийналаётган, ўзининг ҳеч қайси ҳаракати билан республиканинг конституциявий тузум асосларига таҳдид қилмаган кишининг, гарчи шу Конституция сўз, фикр ҳамда ахборотни эркин тўплаш ва тарқатиш эркинлигини кафолатлайди, ҳибсга олинишини қандай тушиниш керак?

Ўйлайманки, агар Шавкат Мирзиёев адолатли, жасур ва халқни қоронғуликдан ёруғликка олиб чиққан киши сифатида Ўзбекистон тарихида қолишни истаса, бу нарса унинг олдида турган ва ҳал қилиши керак бўлган кўплаб мураккаб вазифалар орасидаги энг оғир дилемма эмас.

Темур Пўлатов

facebook.com