Ўша пайтда Усмон Ҳақназаров бу Бобомурод Абдуллаев эканлигини АЙТИШ хавфли эди, бугун эса буни АЙТМАСЛИК хавфли.

Ўша пайтда Усмон Ҳақназаров бу Бобомурод Абдуллаев эканлигини АЙТИШ хавфли эди, бугун эса буни АЙТМАСЛИК хавфли.
24 views
05 October 2017 - 11:35

Мендан сўрашяпти: «Нега сиз беш йил аввал, Ҳақназаров номи остида бир киши эмас, балки бир коллектив ёзади, деган эдингиз, энди эса Ҳақназаров тахаллуси остида фақат бир киши – Бобомурод Абдуллаев ёзган, деяпсиз?»

Мен жавоб бераман: Менинг аввалги сўзимга ишонманглар, ҳозиргисига ишонинглар; чунки ўша пайтда Усмон Ҳаназаров бу Бобомурод Абдуллаев эканлигини АЙТИШ хавфли эди, бугун эса буни АЙТМАСЛИК хавфли.

Чунки Бобомурод Абдуллаевни Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон ҳукуматининг юқори тузулмаларидаги коррупция ва уюшган жиноятчиликни фош қилгани учун, айнан Усмон Ҳақназаров бўлгани учун ҳибсга олди.

Аммо МХХ, Абдуллаев-Ҳақназаровни қандайдир бачкана ўғирликда айблаб, ҳибснинг асл сабабини сир тутмоқда. МХХ тергов остидаги Абдуллаев-Ҳақназаровнинг хотинини (Катяни) матбуотга, унинг эри Ҳақназаров эмаслигини ва бу туҳмат эканлигини, айтишга мажбурламоқда.

Айнан шу ташкилотнинг талаби билан Абдуллаев-Ҳақназаровнинг хотини, гўёки адвокатга тўлаш учун пул йўқлиги сабабли Бобомуроднинг ўзи буни истамаган, дея, Бобомуроднинг дўстлари томонидан ёнланган адвокатдан ҳам воз кечди. Бу МХХ томонидан ўйлаб топилган ва Катя айтган бир ёлғондир. Бобомуроднинг дўстлари ҳимоячи хизматлари учун тўловни олдиндан тўлаб қўйишди ва Катя буни билади.

МХХ Ҳақназаров ишини мустақил адвокат олиб боришини истамайди. Чунки мустақил адвокат тергов остидаги кишининг ҳақиқий ҳолатини кўрган ва жамоатчиликка хабар берган бўлар эди. Унинг ҳолати даҳшат туғдиради инсонда. Бизнинг гизли олган хабарларимизга қараганда, бугун Бобомурод Абдуллаев сўроқ чоғида қийноққа солинаркан, қосиғига тепилган тепкилардан сийдигини тутолмайдиган аҳволга тушган.

Иноятов бу ишланган жиноятларнинг дунё жамоатчлигига етиб боришидан қўрқади.

Абдуллаев-Ҳақназаров 14 йил давомида 100 га яқин мақолалар ёзди ва у халқ ичида мазлумлар ҳомийси сифатида машҳур. У мустабид бир давлатнинг сиёсий режимига қарши чиқаётган ёлғиз-қаҳрамон кабидир.

Бундай одамдан осонликча қутулиб бўлмайди, МХХнинг беданалар учун мўлжалланган ов тўри учун Хакназар ўта катта қуш, у бир бургутдир.

Шу сабабдан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати, тўғрироғи, унинг раҳбари Р. Иноятов ўзи ўғирлаган миллиардларни фош қилган Ҳақназаровни кичик бир “ўғри” сифатида қамаб, қамоқхонада эса ўлдириб юборишни режалаштиряпти.

Қийноқлар биланми ёки қийноқсиз бу муҳим эмас, албатта ўлдириш керак.

Чунки, Ҳақназаров МХХ ва шахсан Иноятов томонидан амалга оширилган жиноятлар фактларининг бош манбасидир. Чунки, Абдуллаев-Ҳақназаров охирги вақтларда, ўзининг Ўзбекистон МХХнинг генерал-наркобаронлари ва Ўзбекистон раҳбарининг Қирғизистонга қилган ташрифи чоғида, унга нисбатан шу “контора” томонидан суиқасд уюштирилиши ҳақидаги мақолалари билан уларни жонига тегиб кетган эди.

Ишончим комил-ки, бугун Абдуллаев-Ҳақназаров, унга мавжуд бўлмаган жиноятларни тан олдириш мақсадида, психотроп моддалар қўлланароқ, шафқатсиз қийноқларга тутиляпти.

Ҳaттo бизнинг ўзбек Конституциямизда ҳам, фақатгина ўз мамлакатининг муаммолари ҳақида мақолалар ёзгани учун одамни ўғирлаш, қийнаш, унинг олдига адвокатни қўймай сўроқ қилиш мумкин эмас!

Некбин инсонлар Ўзбекистон президентидан унинг ислоҳотлари тарафдори бўлган Абдуллаев-Ҳакназаровни қутқариш учун конкрет одим отишини кутмоқдалар.

Бобомурод Абдуллаевни турмадан қутқариш инсонлар қалбини Президент иродаси ва унинг мустақиллигига бўлган ишончсизликдан қутқариш демакдир.

Абдуллаев-Ҳақназаров ўтирган ҳужра эшигини очиш ҳорижий сармоя эшигини Ўзбекистонга очиш билан баробардир.

Озод бўлган Абдуллаев-Ҳақназаров маданий дунёда авторитар давлат ўларок танилган Ўзбекистон учун денгизда чўкиб кетаётган одамга ташланган “ҳаёт чамбари” ролини уйнаши мумкин.

Муҳаммад Солиҳ