Яйловда

Яйловда
86 views
06 October 2017 - 5:00

 

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

  ЯЙЛОВДА

Чарчаган чўпондай қуёш
Уфққа чордона қуради.
Сарғилари ялтиллаб отлар
Сокин кирадилар қўрага.

Қулоғи кесилган итлар
Чўнқаяр қўранинг ёнида.
Ҳавони узоқ-узоқ ҳидлар –
Титроқ пайдо бўлар сонида…

Куй янграр, майсалар қарайди
Бошини кўтариб куйга!
Майсалар – ўйноқи тойларнинг
Олов тилларидан куйган…
1975

(49)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (39-саҳифа.)

(давоми бор)