Вазият ўзгара бошлади

Вазият ўзгара бошлади
16 views
08 October 2017 - 11:44

Вазият ўзгара бошлади.

Рустам Иноятов қармоғига 14 йил орзу қилган катта бир балиқни илинтирганини яхши биларди. Уни чайнамасдан, икки ямлаб, ютиб юбораман деб, хато қилганди, холос.

Бобомурод Абдуллаев – Усмон Ҳақназаровнинг кулфати ҳам, унинг боши устида қилич яланғочлай бошлади.

Ҳалигача каримовча иш услубини – қонунсизликни қўллаётган МХХи бошлиғига президент Шавкат Мирзиёев қонун устиворлиги оғизда эмас, амалда бўлиши кераклигини эслатиб қўйган.

Президентнинг ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ҳақ-ҳуқулари учун ўзини қалқон этиши мумкинлиги хусусидаги қатъий сўзлари, шундай ҳам тўшакка михланган Рустам Иноятовнинг қон босимини оширган.

Врачлар, ўлиб қолмаслиги учун ундан ярим литрдан кўпроқ қон олганлар.

Хабарчиларнинг айтишларича, Усмон Ҳақназаров иши, қонунлар йўли билан одилона ниҳоясига етказилмаса, президент алал оқибат Халқаро майдонда обрўсига путур етиши мумкинлигини яхши тушуниб етган.

Унинг шу пайтгача бериб келаётган ваъдаларининг рўёбга чиқиш-чиқмаслиги – Усмон Ҳақназаров – Бобомурод Абдуллаев можаросининг қай йўсинда якун топиши билан боғлиқ бўлиб қолаётгани, уни бу ишга жиддий киришишга ундаган.

Ўзбегим, мард ва жасур ўғлонинг, бошини дорга тиқиб ҳам, сенга яхшилик қилиб ўлмакни истаётган бир пайтда, сен унинг душман чангалидан қутилиб чиқиши учун нима ишлар қиляпсан?

Отамурод Раҳмон

facebook.com