Куз

Куз
30 views
09 October 2017 - 5:00

 

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

КУЗ

Қуёш даҳо каби
паришонхотир.
Қарайди – нигоҳи муаллақ.
Эринчоқ бир шабада эсар
Ҳувиллаган хиёбон аро.
Ҳолдан тойган мажнунтол эса
Пайпаслар бўш скамейкани…
Фақат осмон кучли ҳар қачонгидай –
Мовий.
1975

 

(52)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (40-саҳифа.)

(давоми бор)