Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Абдуллаев-Ҳақназаровни озодликга чиқишига ўзларини инсоний ҳиссаларини қўшишини истардим

Президент Ш.М.Мирзиёевнинг Абдуллаев-Ҳақназаровни озодликга чиқишига ўзларини инсоний ҳиссаларини қўшишини истардим
53 views
10 October 2017 - 9:20

Мен ўзбек халқининг жонкуяри, қаҳрамони, журналист Бобомурод Абдуллаевни (Усмон Ҳақназаров) Ўзбекистон МХХ чангалидан озод қилинишини талаб қиламан.

56 йил рус чоризми мустамлакачилигини, 70 йил болшевиклар репрессияларини (улар ҳам руслар), 26 йил мобайнида жаллод Ислом Каримов буйруғи билан қотилликларни бошидан кечирган ўзбек халқини, ўзбекларни ҳимоя қилаётган мард йигитимизга минг раҳмат дейишимиз ва бугуннинг ўзидаёқ унга ҳайкал қўйишимиз керак.

Қачонгача бир биримизни бошини еб бошқа халқлар олдида шарманда бўлиб юрамиз?

Уят!

Мен Ўзбекистон президенти Ш. М.Мирзиёев Конституциямиз гаранти сифатида сўз эркинлигини сақлаб, йигитимиз Абдуллаев-Ҳақназаровни озодликга чиқишига ўзларини инсоний ҳиссаларини қўшишини истардим.

Зоҳид Ҳақназаров
Ўзбекистон халқ артисти, дирижёр.

facebook.com