Алихонтўра Соғуний
ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 210
(давоми)
ЎТТИЗ ТЎРТИНЧИ МЎЖИЗА
Имом Байҳақий «Далоилун-нубувва» деган китобида шундан келтирибдур:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини динга даъват қилдилар. Унинг бир қиз боласи ўлмиш эди.
У:
— Агар ўлган боламни тирилтирур эрсанг, мен сенга иймон келтирайин, — деди.
— Андоғ эрса, унинг қабрини кўрсатгил, — дедилар Расулуллоҳ.
Қизнинг отаси қабр устига бошлаб келди эрса, Расулуллоҳ:
— Эй Фалоний, — деб чақирдилар.
— Лаббайка, ё Расулаллоҳ, — деб жавоб келди қабрдан.
— Дунёга қайтиб чиқмоқни яхши кўрурмисан? — деб Расулуллоҳ ундан сўрадилар эрса.
Ул:
— Ё Расулаллоҳ, Худо ҳаққи, дунёга қайтмоқни хоҳламайдурман. Ота-онамдан Аллоҳни яхши кўрдим, дунёдан охират роҳатини ортиқ топдим, — деди».