Феъллар

Феъллар
75 views
13 October 2017 - 5:00

 

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

ФЕЪЛЛАР

Тонгда бирдан чўчиб уйғонмоқ
Эшикнинг бемаҳал тақиллашидан.
Телеграмма олмоқ. Суянмоқ
Эшикнинг муз каби кесакисига.

Букилиб кетаркан тиззалар,
Кўз олди қоронғи, хонага кирмоқ
Ва гиламга тушиб узала
Ваҳший овоз билан ўкирмоқ.
1975

(56)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (42-саҳифа.)

(давоми бор)