Мана буни инсон ҳуқуқлари дейди…

Мана буни инсон ҳуқуқлари дейди…
41 views
15 October 2017 - 18:12

Андижонда биринчи синф болаларини автобусда мактабга олиб бориш ва олиб келиш хизмати ҳусусий фирма томонидан йўлга қўйилган экан.

Бир қанча болаларни ота-оналари билан шартнома имзоланган. Ота-оналарни кўпларини вақти йўқ, айримларда отаси, айримларда имкони йўқ. Хуллас, ҳар кунги йўналиш бўйича автобус йўлга чиққан.

Болаларни бирма-бир олиб, мактаб сари кетаётганда “ДАН” ҳодимлари томонидан тўхтатилган. Автобус пахтага сафарбар этилишини айтишган. Автобус ҳайдовчиси болаларни кўрсатган, қолган болалар ҳам кутаётганини айтган. Вазиятни тушунтирган, ялинган, ёлворгани билан фойдаси бўлмаган.

Автобусга бир милиция ходими чиқиб олган. Автобусни “ДАН” ходими хизмат машинасида “сопровождения” қилиб, ҳамма болаларни зудлик билан мактабга олиб бориб ташлаган. Қолган болалар қолиб кетаверган.

Болаларни кузатиш учун йўл бўйига чиқиб турган ота-оналар кутиб тураверган.

Ҳайдовчи телефон қилиб ота-оналарга вазиятни тушунтирган. Ваҳоланки, шу иш содир бўлаётганда Солиқ идорасидан, милициядан, “ДАН” дан, “МХХ” дан, шаҳар ҳокимлигидан вакиллар бўлган.

Мана буни инсон ҳуқуқлари дейди. Мана бу мустақиллик фарзандлари бўлмиш, мактабга илк қадамини қўйган фарзандларга ҳурмат дейилади.

Болаларга хизмат қилаётган автобусни пахтага мажбурлаб олиб кетиш, қанчадан қанча болаларни мактабга кечикишига бепарволик, ота-оналарни сарсон қиладиган раҳбарларга минг “раҳмат”.

Саййид Ислом

facebook.com