Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
99 views
16 October 2017 - 11:14

Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ташаббускор гуруҳига маълум бўлишича, журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, 69 ёшли Мадаминова Гавҳаржон, собиқ мактаб ўқитувчиси ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб МХХ тергов изолятори терговчиси Н.Д.Тўрақуловга ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган.

2017 йилнинг 11 октябр куни Гавҳаржон опа давлат адвокати, айбланувчининг ҳимоячиси бўлган Шаҳзод Муродович Шарипов билан учрашган ва ундан ўғлининг саломатлиги ҳақида хабар беришини, шунингдек ўғлини калтаклаш ва қийноққа солишлардан ҳимоя қилишни сўраган.

Давлат адвокати юридик хизматлар кўрсатиш учун тўлдирилмаган «Шартнома» бланкини узатиб, Мадаминов Гавҳаржондан имзолашни сўраган. Шартнома жуда майда харфлар билан чоп этилганлиги сабабли Гавҳаржон опа ўқимасдан имзо қўйган ва сўралган 300 минг сўм тўловни пулини берган. Эртаси кун эрталаб Гавҳаржон опа тўлдирилган “Шартнома” нусхасини олиш учун адвокатурага келган ва кутилмаган 150 минг сўм тўлов қилинганлиги ҳақидаги ёзувни кўрган.

Биринчидан: давлат адвокати хизматлари давлат томонидан тўланади ва у ҳимояланувчининг яқинларидан ўх хизмати учун тўлов сўрамаслиги лозим.

Иккинчидан: давлат адвокати ўз ҳимоясидаги Бобомурод Абдуллаевнинг онаси билан учрашганга қадар, бир марта ҳам ҳимоясидаги кишининг аҳволи ҳақида унинг яқинларига хабар бермаган ҳам, қўнғироқ ҳам қилмаган.

Учинчидан: давлат адвокати Гавҳаржон опага: «… агар хаттоки 50 та адвокат олсангиз ҳам, уларни терговга ҳам судга ҳам киритишмайди…», деган.

Бу билан у, ўзининг ушбу ишда ягона ва алмаштириб бўлмайдиган адвокат эканлигини таъкидлаган.

Ҳозирда Мадаминова Гавҳаржон опа ўз аризаси билан Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевга ва Ўзбекистон Бош прокурорига мурожаат қилган.

(Аризалар ва шартнома нусхалари илова қилинмоқда)

16.10.2017 г

Сурат Икрамов
Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ташаббускор гуруҳи раиси
E-mail: surat.i@rambler.ru, suratikramov@gmail.com

facebook.com

Русчадан ЎХҲ таҳририяти таржимаси