Агар орзулардан чарчасанг

Агар орзулардан чарчасанг
83 views
17 October 2017 - 6:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

АГАР ОРЗУЛАРДАН ЧАРЧАСАНГ

Агар орзулардан чарчасанг,
Албатта тўхта.
Танаффус эълон қил Вақтга –
У ҳам бир дақиқа чўзилиб олсин.
Кейин кўзингни юм.
Аста кета бошла болалик томон.
Кетавер. Кетавер. Кетавер.
Хотирaнинг муқаддас нуқталарида
Бир зум тўхтолсанг, бас. Бош эгсанг.
Мангу чечакларни кўрганда эса,
Афсусланма узолмаcликдан.
Кетавер.
Уйғонишга уринма aсло.
Нима қипти, бир лаҳза кутса,
Бугун сен эришган жиддий башаранг?..
1976

(60)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (45-саҳифа.)

(давоми бор)