Поезд

Поезд
15 views
18 October 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

ПОЕЗД

Поездга чиқасан.
Онанг қўл силтар.
Хотинингнинг ҳўл рўмолчаси
Гуё синган қанот, ҳилпирамайди.
Лекин хайрлашмас сен билан боглар,
Қўл силтамас дарахтлар, ҳўмраяр тоғлар,
«Видо» айтолмайди сенга пахтазор!…
Улар сендан хат ҳам кутмайди!..
Сен ҳалок бўлдинг-ку, жигарим!..
Жасад эса купеда чой ичиб
Бемалол кетмоқда Ватандан…
1975

 

(61)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (45-саҳифа.)

(давоми бор)