Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси: ‘Болам, қўрқма! Мен сени тўғри ўстирганман’
53 views
18 October 2017 - 13:11

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, қарийб уч ҳафтадан буён Тошкентдаги МХХ тергов изоляторида қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Президент Мирзиёевдан ўғлининг ишини шахсан назоратга олишни сўраган.

69 ёшли Гавҳаржон Мадаминованинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Бобомурод янги Президент бошлаган ислоҳотларга ишонган ва уни қўллаб-қувватлаган.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати 44 ёшли журналистни давлат тўнтаришига уринишда айбламоқда.

Бобомурод Абдуллаев шу йилнинг 27 август куни бедарак кетганидан буён яқинларига кўрсатилмаган.

МХХ уни 29 сентябр куни ҳибс қилганини айтган.

Халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари Мирзиёев ҳукуматини Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан ва шартсиз озод этишга чақирганлар.

Би-би-си билан суҳбатда журналистнинг онаси ўғли давлатга қарши жиноят содир этмаганини айтиб, ҳибсдаги фарзандини “ҳақиқат ва фақат ҳақиқатни гапириш”га даъват қилди.

ЎХҲ хабарлар бўлими