Соат

Соат
129 views
19 October 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

СОАТ

Балиқлар сапчийди осмонга;
Кўзларида «ялт» этар олам –
«Ялт» этади бир зум балиқчи,
Қирғоқдаги букчайган толлар.
Балиқлар сапчийди осмонга;
Кўзларида «ялт» этар дунё –
Балиқчи унутган газета,
Ботаётган қирмизи қуёш.
Балиқлар сапчийди осмонга;
Кўзларида «ялт» этар фақат –
Юлдузлар.
1975

(62)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (46-саҳифа.)

(давоми бор)