Киевда қўлга олинган журналист Нарзулло Охунжонов қўйиб юборилди

Киевда қўлга олинган журналист Нарзулло Охунжонов қўйиб юборилди
22 views
19 October 2017 - 10:48

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Киевда қўлга олинган ўзбекистонлик журналист Нарзулло Охунжонов 18 октябрь куни ҳибсдан озод қилинган. Бу ҳақда Украинанинг “Оммавий ахборот институти” жамоатчилик ташкилоти журналистнинг адвокати Алексей Федоров сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

“У аллақачон уйда. Уни бугун тушдан кейин озод қилишди, соат 13 ларда биз уни олиб кетдик”, деган адвокат Федоров мижозининг соғлиғи ёмонлашганини қўшимча қилди.

Ukrainada hibsga olingan jurnalist Narzullo Oxunjonov ozod etildi

Interpol ro'yxatida bo'lgani uchun Kiyev aeroportida hibsga olingan o'zbekistonlik jurnalist Narzullo Oxunjonov ozodlikka chiqarildi. Ammo uning Interpol so'rovi asosida O'zbekistonga ekstraditsiya qilinishiga doir surishtiruv davom etadi.Saytda: https://www.amerikaovozi.com/a/oxunjonov/4075978.html

Amerika Ovozi paylaştı: 18 Ekim 2017 Çarşamba

Адвокат Федоров мижози Охунжонов прокуратура қарори билан озод қилинганини билдирган, аммо қўлига ҳали бирор ҳужжат тегмагани учун бу борада қўшимча маълумот бера олмаган.

Назрулло Охунжонов 20 сентябрь куни сиёсий бошпана олиш мақсадида Туркиядан Киевга учиб келган пайтда қўлга олинган.

Украина ҳукуматининг билдиришича, Охунжоновнинг ҳибсга олинишига унинг исми-шарифи Интерпол томонидан қидирувга берилган шахслар рўйхатида қайд этилгани сабаб бўлган.

Киевдаги Соломенск туман суди шу йил 25 сентябрь куни 2013 йилдан бери Ўзбекистондан ташқарида яшашга мажбур бўлиб келаётган Н.Охунжоновни тергов якунлангунига қадар 40 кунлик муддатга ҳибсда сақлаш қарорини чиқарган.

27 сентябрь куни қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси баёнот билан чиқиб, Киев расмийларидан Охунжоновни озод қилиш, унинг Украинада қолишига имкон яратиш ва Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликни илтимос қилган.

Ўзбек режимини танқид қилиб келган Н.Охунжоновни зудлик билан ҳибсдан озод қилиш чақириғи Freedom House халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг шу йил 11 октябрида ёйинланган баёнотида ҳам акс этган.

“Ўзбекистон” радиоканали “Янги жамият” студиясининг Сиёсий, ҳуқуқий ва маърифий эшиттиришлар бўлими собиқ мудири Назрулло Охунжонов Озодлик радиосининг OzodNazar эшиттиришининг доимий экспертларидан бири қаторида бир неча йиллардан бери Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларга ўз нуқтаи назарини билдириб келар эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими