Рамазон Аҳматович Қодировга бўлган ҳавас ҳақида

Рамазон Аҳматович Қодировга бўлган ҳавас ҳақида
27 views
20 October 2017 - 16:48

Бу қарилик йилларимда интернет доноликларини моҳирлик билан эгаллаган ёшларга ҳавас қиламан. Улар менинг тушунишим ва кўникишим мумкин бўлмаган, турли ижтимоий тармоқларда нафақат шахсий ҳаётларидаги воқеаларни, балки мамлакат ва дунё ҳақидаги, оталари ва боболари динлари ҳақидаги соғлом фикрларини ҳам жойлаб боришади.

Асосан халқ ва исломнинг ёш лидерларидан бири – Чеченистон раҳбари Рамазон Аҳматович Қодировнинг фикр ва ҳаракатлари менда бошқача қизиқиш уйғотади.

Фақатгина унга бўлган чуқур ишончимгина, 5-6 ҳафта аввал Р.А.Қодиров номига Фейсбук (клавиш ва лайкларга бармоқларим билан урушимга бир амаллаб қулоқ солувчи ягона ижтимоий тармоқ) орқали, ўзининг давлат ва диний обрў-эътиборидан фойдаланган ҳолда, барча оғир гуноҳларда айбланаётган мусулмонлар – бизнинг диндошларимизнинг қўлга олиниши ва ҳибс қилинаётганлиги қонунга доирасидами ёки йўқлигини аниқлаштириш мақсадида Қримга сафар қилишини сўраб мурожаат қилишимга ундади.

Ўзининг мамлакат бўйлаб ва ҳорижий давлатларга тез-тез амалга оширадиган сафарлари қаторида, бирровга марварид-яриморолга ҳам кириб ўтадими дея умид қилгандим. Қолаверса ўзининг ҳар бир қадами ёки фойдали ишини, Рамазон Аҳматович мўмин мусулмон сифатида ҳар сафар Унга мурожаат қилган ҳолда, Аллоҳ таоло номи билан ёритади.

Шу кунларда, Чеченистон раҳбари Арабистонда бўлганини, у ердан эса Қримга эмас, Қуддусдаги муқаддас масжид Ал-Ақсони ҳимоя қилишга сўз берганидек Фаластинга эмас, шунингдек мусулмонлар ҳимояга муҳтож бўлиб турган Мянмага ҳам эмас, балки менинг ватаним Ўзбекистонга учгани ҳақида билдим

Ўйлайманки, Каримовнинг зулми даврида чет элларга сургун қилинган ва чиқиб кетган юз минглаб инсонлар, Р.А.Қодировни Тошкентда, Самарқандда ва Бухорода қандай кутиб олишганларини ҳавас билан кузатишди. Уни нафақат ўзбеклар, балки Сталин зулми йилларида қувғин қилиниб қолиб кетган, Қодировнинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқларда таъсирчан сўзлаб берган ва уларни ўз ватанлари Чеченистонга таклиф қилишга сўз берган, чечен аёллари ҳам танишини кўриб хурсанд бўлишди.

Менга шу билан алоқадор бир фикр келди: агарда Рамазон Ахматович бу сафаридан олдин Қримда бўлиб, диндошларимизнинг у ердаги ишларини ҳал қилганда эди, уни чеченлар билан бир қаторда ватанидан қувилиш каби аччиқ тақдирни татиган қримтотор аёллар, эркаклар ва болалар ҳам уни танишган ва ҳурсандчилик билан кутиб олишган бўлишарди. Меҳмонни, Ўзбекистонда ҳам юз мингдан ортиқ бўлган, минг-минглаб Қрим татарлари таниган бўлар эди, аммо, афсуски ҳеч ким уларни ҳозирча ватанига чақирмаяпти.

Муҳим меҳмоннинг, Советлар йилларида Аҳмад ҳожи Қодиров, Равил Гайнутдиновлар билан бир қаторда бошқа ўнлаб пост-совет даври муфтийлари таълим олган Бухородаги Мир-Араб мадрасасига ташриф буюрганини эшитиб ота уйимни, деярли ҳар куни, Араб миссионери Абдулла Ал-Ямами-Абдулла Яманий маблағига барпо этилган мадраса ёнидан ўтиб-қайтган ёшлик йилларимни эсладим. Ўша ерларга бир аср аввал, амир тарафидан муқадас Маккага масжид қуриш учун юборилиб, таълим олган ва Арабистон тупроқларида дафн қилинган катта бобом қабри устида етук ёшда дуо ўқиш насиб қилган эди.

Шундай экан хотиралар деярли бир хил, гарчи ўша йилларда Бухорода диалектик материализм асослари ҳақида умуман эшитишмаган ва инсоннинг илоҳий келиб чиқишига қаттиқ ишонишган.

Яна бир яхши тарафи, президент Ш.М.Мирзиёевнинг юқори мартабали меҳмон билан учрашувидир. Расмий баёнотга кура, Ўзбекистон ва Чеченистон республикаси ўзаро ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда тажриба алмашишади.

Иккала тараф муаммолари ўхшаш, айниқса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шахс эркинлиги соҳасида. Ҳукумат чақириғи билан ватанга қайтишни, республикаларига ўз билим ва ижодий меҳнатлари билан ёрдам беришга ҳозир бўлган, иккала халқнинг ҳам юз минглаб ватандошлари кутишмоқда.

Иккала лидер исломнинг инсонийлик анъаналарига риоя қилган ҳолда, ватандошларини ўз ватанларига қайтишга чақиришга келишиб олишди, деб ўйлагим келади. Ва уларни қучоқ очиб бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда ватанга қайтган ёзувчи Нуруллоҳ Отахонов билан бўлганидек эмас, балки кишанларсиз кутиб олишади. Инша-Аллоҳ!

Темур Пўлатов

facebook.com

Русчадан ЎХҲ таҳририяти таржимаси