У бирдан ўзини бахтиёр сезди

У бирдан ўзини бахтиёр сезди
27 views
21 October 2017 - 5:00

 

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

У БИРДАН ЎЗИНИ БАХТИЁР СЕЗДИ

У бирдан ўзини бахтиёр сезди –
Юраги капалак сингари енгил.
Унинг ҳазил қилгиси келди,
Алдагиси келди унинг кимнидир.

Чўнтагига ноннинг ушоғин солиб,
Хиёбонга борди. У ерда
Дайди кабутарга нон бераётиб,
Секин шивирлади: «Мен – бойваччаман!»
1978

 

(64)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (47-саҳифа.)

(давоми бор)