«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
МЕН ЎЗ ЮРАГИМДАН ҲАЙРАТЛАНАМАН
Мен ўз юрагимдан ҳайратланаман;
Унда ҳар бир туйғу
Бахтга айланишга тайёр!
…Йўқ, энди учмайсан, учмайсан энди !
Майли, зое кетсин бу осмон.
«Сенсиз яшолмайман», десам,
Бу ёлғонга ишон!.
Сенга тўлсин Бугун
Лим тўлсин Эрта ҳам сенга.
Кетма!
1976
(69)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (49-саҳифа.)