Ёз оқшоми

Ёз оқшоми
28 views
27 October 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

ЁЗ ОҚШОМИ

Кун ботди. Минг бир хил жоду кўрсатди
Сеҳргар кўл – атроф кўзгуси.
Энкайган толларнинг тўсатдан
Сувга калла ташлаб, келди юзгиси!

Қувноқ қурбaқалар – кўл булбуллари
Сайрар, бир-бирининг миниб бўйнига.
Кирмоқ бўлар бебош қишлоқ йўллари
Ёш оқшомниг илиқ қўйнига…

Тун эса жимгина кафшин ечади…
Вазмин кўл бўшатар ёқаларини…
Фақат жунжиктирар жимжит кечада
Муз каби қувончи қурбaқаларнинг.

1976

(70)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (50-саҳифа.)

(давоми бор)