Баёнот

Баёнот
12 views
27 October 2017 - 10:19

БАЁНОТ

Мен, Малоҳат Эшонқулова 21 йил ЎзМТРКда тележурналист сифатида фаолияти юритганман.

2009-2010 йилларда ЎзМТРКдаги коррупция, цензура, молиявий жиноятчилик ва маҳаллийчиликка қарши бош кўтаришим ортидан таъқиблар остида қолган журналитсман.

ЎзМТРК раиси Алишер Жўрақулович Хаджаевнинг бу қадар илдизи томирлаб кетганлигини сабабини аниқлашга уринганман ва ўшанда Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёевнинг биринчи ўринбосари Абдулла Негматович Арипов ЎзМТРК раисининг қудаси эканлигига аниқлик киритганман.

Мен “Шу сабаб ЎзМТРКдаги жиноятлар босди-босди қилинмоқда экан-да” деган шаҳд билан 2010 йилнинг 6 декабрь куни ҳамкасбим билан Мустақиллик майдонида “Бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович Арипов  истеъфога чиқарилсин”  деган талаб билан норозилик намойиши ўтказганман.

Бу норозилик намойиши бизга жуда қимматга тушди.

Гарчи ўша пайтдаги олтин қоидага кўра ҳамкасбим билан мени катта миқдорда жаримага тортишган бўлмаса-да, бизни энг азиз нарсамиздан, севимли ишимиздан мосуво қилишди, асоссиз тарзда ишдан ҳайдашди.

Янаям муҳими, менинг ва ҳамкасбим Саодат Омонованинг Тошкент шаҳри ва Тошкнет влиоятидаги доимий пропискаларимиз ноқонуий тарзда бекор қилинди.

Саодат таслим бўлиб, имконсизлиги ортидан Самарқандга қайтишга мажбур бўлди.

Мен бир ярим йил судлашиб, ўша хонадонга суд орқали доимий пропискамни тиклашга эришгандим.

Ўшанда хонадон эгаси суднинг Тошкент вилоят аппелация инстанциясига бориб “Мени нотаниш кимсалар “Эшонқулова халқ душмани” деб қўрқитишлари ортидан Малоҳатни уйимдан  доимий пропискадан чиқариб ташлашга мажбур бўлгандим” деган мазмунда кўрсатма берди. Ҳатто кўрсатмасини нотариал идора орқали тасдиқланган ариза шаклида судга тақдим ҳам этганди.

Ҳа, мен 2011 йилда  ноқонуний тарзда бекор қилинган доимий пропискамнит суд орқали таклашга муваффақ бўлгандим.

Негаки, ўшанда кўп ўтмай Гулнора Каримованинг Халқаро кооррпуция ишларига аралашганликда гумонланган бош вазир ўринбосари Абдулла Негматович Ариповнинг ҳам амал курсиси қимирлаб қолганди. Кўп ўтмай бош вазир ўринбосари ҳам худди биз икки журналист аёл каби ўз амал ўриндиғидан учиб кетганди.

Бироқ кўп ўтмай бош вазир Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг президентлик иқтидорига келиши  собиқ бош вазир ўринбосари Абдулла Негмтаович Ариповга жуда қўл келди.

Мамлакат президентининг ишончи туфайли куни кеча урилиб кетган Арипов Бош вазир даражасига кўтарилди.

Арипов бош вазир этиб тайинланди деб эшитганимдаёқ юрагим бир  увишиб қўйганди.

Бу бекорга эмас экан.

Буни қарангки, бугунги кунга келиб яқин тарих – 2010 йилдаги воқеалар такрорланмоқда:

Буни қарангки, 2017 йилнинг 26 октябь куни  Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота тумналараро суди доимий пропискамни суд орқали бекор қилинганлиги тўғрисидаги қарор нусхасини қўлимга тутқазди.

Не кўз билан кўрайки, менинг доимий пропискам 2017 йилнинг 11 август куни бекор қилинганди.

Таббийки, даъвогар бўлган 80 ёшли  уй эгаси Исроил Исаев билан учрашилди.

Уй эгалари “Бизда кўнгилсизликлар кучайиб кетди. Уйимиздаги мол-мулкларни мусодара қилиш учун катта юк машинаси келтиришди. Халқ душмани билан шерикчилигинг бор дейишдли. Акс ҳолда у аёлни доимий пропискадан чиқариб юборган бўлардинг” дейишди. Менга нотаниш кишилар судга ариза ёзиб келиб, имзо қўйдириб кетишди. Қолганини ўзлари ҳал қилишган. Мен шгунга мажбур эдим. Энди мендан хафа бўлиш йўқ” деди уй эгаси.

“Яна қайта доимий рўйхатга қўймайсизми?” деган саволга уй эгаси “Менга ҳам  тинчлик керак, мен товба қилдим. Энди қўрқаман. Аммо бу айтиб бўлмайдиган гап” дея жавоб берди.

Гап шундаки, мен август ойининг охирларида Тошкент шаҳрида яшаётган қизимнинг уйига вақтинчалик пропискага қўйгандим.

Афсуски, Чилонзор туман ХЧК ва ФРБ ҳатто мени вақтинчалик пропискамдан ҳам маҳрум қилишди.

Қизим Алимбекова Зарнигорга эса “Онангни вақтинчалик пропискасиз уйингда яшашига изин берганинг учун” дея 1 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўллашди.

Мен мажбурий меҳнатга оид мониторинг олиб борардим.

Табиийки, бу бош вазирга хуш келмагани аниқ.

Негаки, қишлоқ хўжалиги ишларига одатда Бош вазир масъул ҳисобланади.

Мажбурий меҳнат деганлари, айниқса, пахта йиғим-теримидаги мажбурий меҳнат деганлари бевосита бош вазирнинг номи билан боғлиқ бўлади.

Қолаверса, мажбурий меҳнат борасида мониторинг олиб борувчи шахслардан бири сифатида мен Жаҳон банкининг инспекциясига шикоят ариза йўллаган фуқаролардан бири эдим.

Буни қарангки, Жаҳон банки бизнинг аризамизни анобатга олиб, 2017 йилнинг 27 октябрь куни Тошкентга биз билан учрашиш ва сменар  ўтказиш мақсадида ўз вакилларини сафарбар қилганди.

Менга бўлаётган бу босимлар, доимий пропискамни суд орқали бекор қилишга такрорий уринишлар, қизимнинг уйига қўйилган вақтинчалик пропискамни ҳам қайтиб олиб қўйишлар –  буларнинг ҳамма-ҳаммаси менинг мустақил журналист сифатида, инсон ҳуқуқларинининг ҳимоячиси сифатида олиб бораётиган фаолиятимга бўлаётган босим деб биламан.

Менга нисбатан қўлланилаётган +бу босимлар Бош вазир Абдулла Негматович Ариповнинг шотирлари орқали  амалга оширлимоқда деган гумондаман.

Мен оилам билан 2016 йилда “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар -Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги мамлакатимиз Конституциясига зид бўлган  Қонунни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.07.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2011 й. маъқулланган) бекор қилишларини сўраб Конституцион судга ариза киритган эдик. Кўрмадсан қолдирилди. Қолаверса, янги президент “Ким бой бўлса, марҳамат, қиммат уйдан харид қилиб,  Пойтахтга доимий прописка қилиши мумкин” дея аҳолини табақалаштирди, пулсиз, оддий халқнинг, оддий касб эгаларининг устидан хохолаб-кулди. Президентнинг ўзи бемаза қонунни бекор қилиш ўрнига Конститтуцияга хилоф яна бир қарор қабул қилди.

Мен 1988 йилда Тошентга келганман ва  талабалик йилларимдаёқ Исроил Исаевнинг уйига доимий прописка қилганман.

30 йилдирки ҳалол йўл билан Тошкент шаҳрига доимий пропискага ўта олмадим.

Янги президентнинг оташин нутқларидан адолат бўлармикин дея умид қилгандим, барча умидларим пучга чиқди.

Адолатсизлик болалагандан болалади.

Провардида мен ўз туғилиб ўсган еримда пропискасиз, ўз диёримда ватансиз қолмоқдаман.

Ўз амал курсисини ўйлаган бир ҳовуч корчолонлар сабаб!

Акс ҳолда мениг, оддий бир аёлднинг доимий пропискаси билан кимнинг неча пуллик иши бор?

Аслида, ҳукумат амладорлари билан ғашиқсангиз улар сизнинг энг ожиз томонингдан зарба беришга уринишади.

Адолат истаб бош кўтарган қийсидир бир аёлни олий ўқув юртидаги ўғилини ўқишдан ҳайдаш билан чўчитишади, яна кимнидир қизини ишдан бўшатиш билан қўрқитишади.

Назаримда, Арипов ҳам менинг ожиз жиҳатим – доимий пропискам ўзга шахснинг уйида эканлигини яхши билади чамаси, ўша томондан, орқадан пичоқ уришга такрор уринди ва бунинг уддасидан яна бир маротаба чиқди ҳам.

Мен ўз Ватанимда ватангадоман!

Қизимнинг уйида истиқомат қилсам, уни жарималарга кўмиб ташлашмоқда. Қизимнинг ойиласига раҳна солиб қўймоқдаман, тинчини бузмоқдаман.

Доимий прописка қилай десам, ота-онам ўтиб кетган деди.

“Беданининг уйи қўй, қайга борса бит-билдиқ” деганлари мен бўлиб қолдим.

Мамлакатдаги корчолонлар ўз кетларини яшириш истагида мени ўз Ватанимдан бадарға қилиш истагида.

Шу сабаб мен АҚШ ҳукуматидан сиёсий бошпана сўрашга мажбурман.

Умримнинг тўртдан уч қисми курашлар оловитда ёниб бўлди. Қолагнан бир қисмида одамдек яшамоқчиман.

Шу боис ҳам 2017 йилнинг 27 октябр куни соат 11.00 да АҚШ элчихонаси олдида Ўзбекистон ҳукуматининг босимларига қарши  норозилик намойиши ўтказишни ва АҚШ ҳукуматидан сиёсий бошпана беришларини сўрамоқчиман. Зеро бу коррупциялашган амладорларнинг муддаолари ҳам шу. Мени беватан қилиш. Талабим қондирилмагунча очлик эълон қиламан.

Мирзиёев давридан умидларим катта эди. Афсус, аҳвол ёмон томонга ўзгарса ўзгардики, йилт этган ёруғлик кўринмади. Жамиятда зулумнинг зўрайишидан ўзга бирор нарса ўзгармади!

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
Мустақил журналист ва ҳуқуқбон
2017 йил 27 октябрь.