Боғ

Боғ
104 views
28 October 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

 

БОҒ

Боғ – доира. Унда йўқ ғарб, шарқ.
Боғ – доира. Темир дарвоза.
Гуллар мангу фароғатга ғарқ,
Қушлар эринади парвозга.
Олдда сирли куйлар келажак,
Ортда ўтмиш – кўрилган тушдай.
Сен – ўртада – фаромуш кулиб,
Ўз-ўзингга чаласан ҳуштак.
Эҳ, боғ – тонгга қадар кезгулик!..
Гул гўдакдай қўлингдан тутмиш.
Олдда сирли куйлар эзгулик,
Ортда элас йўталар ўтмиш.
1976

(71)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (50-саҳифа.)

(давоми бор)