Дераза ойнасидаги ёзув

Дераза ойнасидаги ёзув
29 views
29 October 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

ДЕРАЗА ОЙНАСИДАГИ ЁЗУВ

Ташқарида дарбадар кезар
Ёғмоқчи қорларнинг иси.
Деразанинг кўзида эса
Нафис бармоқларнинг изи.

«Айланиб кел. Муҳими – тоқат.
Муҳими – қорларнинг иси.
Унут, деразани, унут, фақат
Нафис бармоқларнинг изин…

…Йўқ. Бемаъни ҳар қандай сайр».
Мен ҳолсиз чўкаман гиламга.
Нафис ханжарлардай «Хайр!»
Ялтирар тўрт бурчак туманда.
1977

 

(72)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (51-саҳифа.)

(давоми бор)