Хотира

Хотира
58 views
31 October 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

ХОТИРА

Тўкилар юлдузлар!.. Уларни шошиб
Бир ипга маржондай тизар чигиртка.
Бўсага эгилган сингари бошинг
Танҳо эгилади ёнган гугуртга.
Дайдир хотирадай тамаки ҳиди,
Яна тун қаърига чекинар юзинг.
Соғинганинг шундоқ ёнингга келди,
Аммо узоқлашдинг ўзингдан ўзинг!..
Айвонда сен эмас, у ўлтиради
Серюлдуз осмонни бошга тўнкариб,
Фақат қўлинг унинг ёнида титрар –
Кaфтга кул тўкилар кўз ёш сингари.
1977

 

(74)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (52-саҳифа.)

(давоми бор)