Тошкентда иқтисодчи Ҳаёт Насриддинов ҳибсга олинган

Тошкентда иқтисодчи Ҳаёт Насриддинов ҳибсга олинган
49 views
04 November 2017 - 16:25

«AsiaTerra» ахборот порталининг хабар беришича, таҳминан 20 октябр куни Тошкент шаҳрида МХХ ходимлари иқтисодчи, қатор мақолалар муаллифи Ҳаёт Насриддинов (Хан Насреддинов)ни хибсга олган.

Нима учун ҳибсга олинганлиги сабаби ҳақида яқинларига маълумот берилмаяпти. Қолаверса яқинда ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаев каби Насриддинов ҳам оиласи томонидан ёнланган адвокат хизматларидан воз кечган. Ҳозирда Ҳаёт Насриддинов Тошкентнинг Гвардейский кўчасида жойлашган МХХнинг тергов изоляторида сақланмоқда.

Ҳаёт Насриддинов 2000-йилларда Садерат Банк (Тошкентдаги Эрон банки) да бошқарувчи бўлиб ишлаган. Сўнгги пайтлар ўқитувчилик қилиб келган.

Танишлари уни “ижодий шахс” ва “ҳақиқатгўй” инсон сифатида таърифлашади.

Унинг ҳибсга олиниши қайсидир шаклда Бобомурод Абдуллаев иши билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли мавжуд.

ЎХҲ хабарлар бўлими