Turkish Airlinesнинг вице-президенти “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да иш бошлади

Turkish Airlinesнинг вице-президенти “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да иш бошлади
19 views
08 November 2017 - 11:57

“Sputnik” ахборот порталининг хабар беришча, Туркиялик мутахассис 6 ноябрдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да иш фаолиятини бошлаган.

Туркиялик мутахассис Ўрхан Сиврикая “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Фуқаро авиацияси бўйича туркиялик маслаҳатчини жалб қилиш масаласи октябрь ойида Ўзбекистон президенти бошчилигидаги делегациянинг Туркияга ташрифи чоғида кўриб чиқилганди.

Хабарда айтилишича, туркиялик мутахассис 6 ноябрдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”да иш фаолиятини бошлаган. У авиакомпания ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, рейслар жадвалини мувофиқлаштириш ва самолётлар паркини режалаштириш, маркетинг ва савдо, ахборот технологияларини жорий этиш масалалари билан шуғулланади.

Ўрхан Сиврикая Turkish Airlines авиакомпанияси вице-президенти лавозимида фаолият юритаётган эди.

Илгарироқ туркиялик собиқ депутат Содиқ Бадак Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига маслаҳатчи этиб тайинлангани хабар қилинганди.

ЎХҲ хабарлар бўлими