Қалдирғоч

Қалдирғоч
53 views
09 November 2017 - 5:00

 

«ҚУДУҚДАГИ ОЙ» КИТОБИДАН

 

ҚАЛДИРҒОЧ

Уч ойми, тўрт ойми, бирга яшадик.
Мен ўзбек тилида,
Сен бўлса, қалдирғоч тилида гапирдинг.
Мана, хайрлашмоқ пайти ҳам келди,
Рози бўл, қалдирғоч,
рози бўл,
Латифалар айтган бўлсанг-у,
Мен тушунмай, кулмаган бўлсам.
Рози бўл,
Ғамгин қиссаларни суйлаганингда,
Кулган бўлсам, мен фаросатсиз!…
1978

 

(83)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (56-саҳифа.)

(давоми бор)